UZ

Сўнгги янгиликлар

17:00Ироқ ОТЖ етакчиси: "Ўзбекистон кучли терма жамоага эканлигига шубҳа қилмаймиз, аммо плей-офф ҳақида ўйлашга ҳали эрта"  0 16:36Туркманистон клуби Гиннес рекордини янгилади, бироқ у тан олинмади. Нима учун?  8 16:19"Тоттенхэм" "Арсенал" собиқ ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 16:00Ўзбекистон кубоги. Бугунги ўйинлар бошланди   3 15:20"Севинч" ва "Сўғдиёна" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 15:00РПЛ. "Рубин" - "Локомотив": Ашурматов ўйинни асосий таркибда бошлайди  1 14:55Алишер Одилов: "Плей-оффда Саудия ёки Ироқ билан тўқнаш келишимизнинг фарқи йўқ, барибир ғалаба қозонамиз"  16 14:36Осиё Кубоги. Корея Республикаси – Япония учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқариб боради  0 14:20Ўзбекистон кубоги доирасидаги Жиззах дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 13:57Серу Гирасси учун курашга яна бир клуб қўшилди  0 13:35Ҳусанов, Файзуллаев ва бошқалар. Бугун яна қайси легионерларимизнинг ўйинлари бор?  4 13:13Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тахминий таркиби билан танишинг  7 13:02Модрич Лунинга "Манчестер Сити" футболчиси пенальтини қаёққа тепишини олдиндан айтиб берган  17 12:29Зидан "Манчестер Юнайтед"даги вазиятни кузатиб бормоқда  6 11:58"Севилья" "Реал" ва "Барселона" ўйинчиларини ижарага олмоқчи  0

Баҳром Ҳайдаров: "Уч очко икки жамоага ҳам сув ва ҳаводек зарур эди" Янгиликлар

Баҳром Ҳайдаров: "Уч очко икки жамоага ҳам сув ва ҳаводек зарур эди"

Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган "Турон" – "Сурхон" (1:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров ўз фикрларини билдирди.





- Ўйин ҳақида

- Жуда қийин ўйин бўлди. Уч очко икки жамоага ҳам сув ва ҳаводек зарур эди. Ўйлайманки, бир очко қўлга киритганимиз – яхши натижа. Бугун жамоаларнинг майдондаги ҳамма футболчилари фаол ҳаракат қилишди. Учрашув тенг курашлар остида кечди. "Турон" охирги ўринда бораётганига қарамасдан, ўз уйида кучли ўйин кўрсатишини исботлади. 

- Мурод Бобожоновнинг жароҳати қанчалик жиддий?

- Оёғи озгина шишган. Шифокорлар ўрганиб чиқиб, хулосасини айтишади. 

- Бугун жамоангизнинг энг яхши футболчиси деб, дарвозабон Рустам Нортожиевни кўрсатсак бўладими?

- Албатта, бўлади, лекин у ўз ишини қилди. Бир нечта голли вазиятларда қутқарди. Ҳимоячиларни ҳам кўрсатса бўлади. Ярим ҳимоямиз ҳам жуда яхши ўйнади, ҳужумчи ҳам. Барча позиция эгалари яхши кўринишди.

- Турнир жадвали қуйи қисмида жиддий кураш кечмоқда. Суперлигада қолиш учун қайси жамоанинг имконияти яхшироқ?

- Ҳали бирор нарса дейиш қийин. Қуйи қисмдагилар ҳали вазифани уддалай билишмади. "Металлург", "Машъал", "Сурхон", "Андижон", "Турон"... Ҳаммада имконият бор. Охирида кўрамиз. Ўйлайманки, энг яхши имконият бизда. Худо хоҳласа буни уддалаймиз. 

 - Жамоа сардори Асрор Ғофуров қачон майдонга қайтади?

- Асрор Ғофуровда футболдан ташқари можароли жараён давом этяпти, бу ҳали ҳал бўлгани йўқ. Можаро ечими топилса, федерация кўриб чиқади. Шунинг учун аниғини айтолмайман.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика