UZ

Сўнгги янгиликлар

20:07Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» 0:0 (Матнли трансляция)  2 20:00Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив" 0:0 (матнли трансляция)  4 19:45"Ливерпуль" "Ювентус" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 19:19"Челси" ва "Атлетико" "Атланта Юнайтед" ўйинчисига даъвогар  1 18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  13 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  4 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  2 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  1 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  9

Баҳром Ҳайдаров: "Гол урган жамоа учрашувда ғалабани "илиб" кетарди" Янгиликлар

Баҳром Ҳайдаров: "Гол урган жамоа учрашувда ғалабани "илиб" кетарди"

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган “Сурхон” – “Қизилқум” (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров учрашув ҳақида фикр билдирди.




Ўйин ҳақида

- Бугунги ғалаба билан "Сурхон" ишқибозлари ҳамда бутун Сурхондарё аҳлини табриклайман. Оғир ўйин бўлди. Жамоада олиб борилаётган ишлар ўз самарасини бермоқда. "Сурхон" олдинга интилмоқда. Бугун уч очко биз учун жуда муҳим, очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ эди. Кўзланган натижага эришдик. Ўйиндан-ўйинга футболчиларнинг ўзига бўлган ишончи ортиб бормоқда. Жамоага бўлган эътибор ўзгаргани сабабли ҳам натижалар яхшиланмоқда. Ўйинга тўхталадиган бўлсак, иккала жамоа ҳам ғалаба учун майдонга тушганди. Ўйин тенг курашлар остида кечди. Гол урган жамоа учрашувда ғалабани "илиб" кетарди, буни ҳар бир баҳсдан кейин таъкидлаяпман. Ўйлайманки, бу охирги ғалабамиз эмас. Олдинда учта ўйинимиз бор, уларда очко олиб, янада юқорилашга ҳаракат қиламиз.

- Жамоа яна олти кундан сўнг Ўзбекистон кубоги чорак финалида "Бунёдкор"га қарши майдонга тушади. Ушбу ўйиндан кўзланган мақсад қанақа?

- Албатта, ҳар бир ўйинда мағлубият учун майдонга тушмаймиз. "Бунёдкор" кучли рақиб. Ўйлайманки, биз кейинги босқичга чиқа олсак, жамоа учун янги тарих ёзган бўламиз, шу боис ғалаба учун ҳаракат қиламиз.

- "Бунёдкор" билан ўйиндан беш кун ўтгач, "Насаф"га қарши учрашув кутиб турибди. Учрашув эса ОФК кубоги муносабати билан қолдирилди. "Сурхон" учун белгиланган куни ўйин ўтказгани яхшимиди ёки қолдирганими?

- Белгиланган кунда ўйин ўтказганимиз яхши эди, сабаби жамоа ҳозирда яхши формада. "Насаф"ни финалга йўл олгани билан табриклайман. Биз финалда уларга мухлислик қиламиз, ғалаба қозонишини истаймиз. Улар юртимизга қайтиб келишгач, тайёргарлик кўриб, яхши натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика