UZ

Сўнгги янгиликлар

17:39ОЧЛ. "Ал Айн" — "Ал Ҳилол" учрашуви сув тошқини туфайли қолдирилди  0 17:26"Барселона" – ПСЖ, "Боруссия Д" – "Атлетико" учрашувларини кимлар шарҳлаб боради?  3 17:02Ямаль — "Golden Boy-2024" рейтингида етакчи  0 16:40Пекин-2008. Вадим Абрамов бошқарган терма жамоа қандай қилиб Олимпиадага чиқа олмаганди?  2 16:20Ўзбекистон Малайзияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  1 16:11Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" - "Арал" академия: Асосий таркиблар маълум  1 15:45Иброҳимҳалил Йўлдошев терма жамоамиз ихтиёрига келиб қўшилди  5 15:05Таиландга ҳам бир назар ташлаймиз: футзал бўйича Осиё Кубоги бошланмоқда!  3 14:45U-23 Осиё кубоги. Малайзия бош мураббийи: "Ўзбекистонни ютиш учун энг зўр ўйинимизни намойиш этишимиз шарт"  2 14:32"Барселона"? Йўқ, мен ўсишни истайман"  6 14:05U-23 Осиё кубоги. Тимур Кападзе: "Ҳар бир жамоа мусобақани ғалаба билан бошлашни истайди"  10 13:45Ўзбекистон Суперкубогига "Бунёдкор" стадиони мезбонлик қилади  6 13:24Футзал. Ўзбекистон Австралияга қарши баҳсда оқ либосларда ҳаракат қилади  3 13:06Аббосбек Файзуллаев РПЛ рамзий терма жамоасидан ўрин олди  8 12:37Эшитдик-да! Ўзбекистон кубоги 2-турининг камида 4 та ўйинида VAR ишлайди  8

Баҳром Ҳакимов: "Тўп дарвозага киришни истамаса, қийин экан" Янгиликлар

Баҳром Ҳакимов: "Тўп дарвозага киришни истамаса, қийин экан"

Coca-Cola Суперлиганинг 25-туридан ўрин олган "Металлург" - "Турон" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Баҳром Ҳакимов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Бу ўйинга қаттиқ тайёргарлик кўргандик. Учрашув жанговар руҳда ўтишини билардик. Мухлисларбоп ўйин бўлди. 

Вазиятларимиз кўп бўлди, фойдалана олмадик. Мезбонлар биргина имкониятдан гол уриб кетишди. Бу охирги ўйин эди, ҳар икки жамоа ҳам ғалаба учун курашди. 

Йигитлардан ранжиганим йўқ, улар қўлларидан келганича ҳаракат қилишди. Ютқазишимиз керак эмасди. Иккинчи бўлимда имкониятларимиз кўп бўлди. Тўп дарвозага киришни истамаса, қийин экан.

- Жамоага гол уриш учун нима етишмади?

- Омад етишмади деб ўйлайман. Бир ойдан кўпроқ ишлаётган бўлсам, машғулотларни кўпроқ дарвоза ёнидаги вазиятларга урғу беряпмиз. Таҳлил қилиб кўрдик, мендан олдин ҳам жамоа кам гол ураётганди. Шу сабаб машғулотларни асосан, дарвоза ёнидаги вазиятларга қаратдик. Ҳеч ким гол урмайман, деб чиқмайди, омад етишмади.

- Фирдавс Чакалов ўйин қайдномасида ҳам кўринмади. Сабаби нима?

- Унда жароҳат бор эди. Чакалов иккинчи даврада умуман майдонга тушмади. Фикримча, хато трансфер бўлган. 

- Жамоадаги кейинги тақдирингиз қандай бўлади?

- Бу жамоани ўзим кўтарганман. Клуб раҳбарияти билан муносабатимиз яхши. Ҳозирда бу ҳақда ўйлаётганим йўқ. Келганимда, Суперлигада олиб қолишга ваъда қилганим йўқ, лекин ҳаракат қилдик. Менинг қолиш-қолмаслигимни клуб раҳбарияти ҳал қилади.

Суперлигада 16 та жамоа иштирок этишини ижобий баҳолайман. Нега деганда бундан фақат мухлислар ютади. Ўйинлар сони кўпайса, футбол кўпаяди. Футбол мухлислар учун. Масалан, Яйпанда футболни жуда яхши кўришади. Узоқ ёки совуқ демасдан, бугун Бекободга келиб, ўйинни стадиондан кузатишди. Жамоа ютса ҳам, ютқазса ҳам бир хил мухлислик қилишади.

Суперлига иштирокчилари сони ортса, ўйинлар кўпайишини айтиб ўтдим. Айрим футболчилар катта маош эвазига чемпионатимизга келишади, лекин кам ўйин ўтказишмоқда. Жамоалар сони кўпайса, терма жамоага номзод футболчилар сони янада ортади. Бу гапларни Про-лигага тушиб кетаётганимиз учун айтаётганим йўқ. Кубок ўйинлари бўйича ҳам тавсиям бор: уй-сафар тизимини жорий қилиш керак. Ўйинлар сони кўпаяди. Терма жамоа бош мураббийи ҳам бу борада айтиб ўтибди, миллий чемпионатдаги ўйинлар сонини кўпайтириш керак. Европада 18-20 талик иштирокчиларга асосланиб, чемпионат ташкил қилинади. Эшитдим, кўп мураббийлар Суперлига иштирокчилари сонини ошириш бўйича ҳаракат қилишаётган экан. Эҳтимол, Про-лига ва Биринчи лигани бирлаштириш керакдир. Бир вақтлар "Машъал" 7-ўринни олганида, тушириб юборилган. Бундан кимдир ўсиб қолгани йўқ. Келаси йилга "Насаф" каби жамоа тузиш борасида ишлаймиз. Юқори ўриндаги жамоалар Яйпанга хавотир билан келадиган, курашувчан жамоа тузамиз. 

Ҳозир 12 та футболчимиз билан шартномамиз бор. Бир йилда Про-лигадан чиқиб, Суперлигада натижа кўрсатиш осон эмас.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика