Баҳрайн терма жамоаси 7 йилдан сўнг, Ўзбекистоннинг натижасини такрорлади
16 окт 2019 00:20
Янгиликлар
Баҳрайн терма жамоаси 7 йилдан сўнг, Ўзбекистоннинг натижасини такрорлади
ЖЧ-2022 Осиё минтақаси 2-саралаш босқичининг 4-туридан ўрин олган Баҳрайн – Эрон баҳсида кутилмаган натижа қайд этилди.
Майдон эгалари Муҳаммад Ал Ҳардан томонидан киритилган ягона гол эвазига меҳмонларни таслим (1:0) этишди.
Форсларни сўнгги бора мундиалнинг квалификация раундида Миржалол Қосимов бошқарувидаги Ўзбекистон МТЖ мағлуб қилганди.

2012 йил, 14 ноябрь куни «Озоди»да бўлиб ўтган беллашувда Улуғбек Бақоевнинг аниқ зарбаси якунда вакилларимизга минимал ҳисобдаги (1:0) ғалабани тақдим этган.
Маълумот ўрнида, Эрон 2012 йилги баҳсдан кейин жаҳон чемпионати саралашининг 23 учрашувидан буён мағлубият нималигини билмай келаётганди.

Ўхшаш янгиликлар
03:48
Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди" 1
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар