UZ

Сўнгги янгиликлар

16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  4 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   1 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  7 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  2 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  5 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  21 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  3 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   10 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  3 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  10 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  11

"Баҳона топиш эмас, майдонга чиқиш ва ғалаба қозониш керак". АГМК сардорининг дербидан олдинги фикрлари Янгиликлар

"Баҳона топиш эмас, майдонга чиқиш ва ғалаба қозониш керак". АГМК сардорининг дербидан олдинги фикрлари

Олмалиқнинг АГМК жамоаси бугун ОЧЛ гуруҳ босқичида иккинчи ўйинини ўтказади.

Вакилларимизга Тожикистоннинг амалдаги чемпиони "Истиқлол" рақиблик қилади. Ушбу учрашувдан олдин айни пайтда Саудия Арабистони, Ар Риёд шаҳрида бўлиб турган мухбиримиз АГМК жамоаси сардори Санжар Турсуновдан кичик интервью олди. 

- "Истиқлол" билан ўйиндан нималар кутмоқдасиз?

- Қийин ўйин бўлиши кутилмоқда. Зеро "Истиқлол" ҳам осонликча мағлуб бўладиган жамоа эмас. Ўтган турда бунга ҳамма гувоҳ бўлди. Гуруҳдаги қийин учрашувлардан бири, десам муболаға бўлмайди. Улар ҳам биздан очко олишга ҳаракат қилади. Чунки рақиб биз каби илк бор ОЧЛ гуруҳ босқичида иштирок этмоқда. Мен кутаётган нарса шубҳасиз жамоамнинг ғалабаси.

- Ҳар уч кунда ўйин ўтказиш қанчалик оғир?

- Ҳар уч кунда учрашув ўтказиш нафақат бизга, балки бошқа жамоаларга ҳам мураккаблик туғдиради. Ички чемпионатимизда ҳар 7 ёки 5 кунда ўйинда қатнашишга ўрганиб қолганмиз. Ҳозирги вақтдаги жамоаларнинг жисмоний ҳолати ва баҳсдан кейин қай даражада тиклана олиши муҳим аҳамият касб этади. Рақибларимиз ҳам биз каби ҳолатда. Шундай экан баҳона топмаймиз. Майдонга чиқиш ва ғалаба қозониш керак, холос. 

- Ар Риёддаги ташкилотчилик ҳақида фикрларингиз қандай?

- Ташкилотчилик кўнгилдагидек. Араб мамлакатларида ўйинга тайёргарлик, ташкилотчилик яхши бўлган. Шундай шароитлар Ўзбекистонда бўлишини ҳам истайман. Боиси бизда бундай ташкилотчилик йўқ десам ҳам бўлади. 

- Ўтган турда "Ал Ҳилол" дарвозасини ишғол қилган 36 ёшлик Зафар Полвоновнинг ҳаракатларига қандай баҳо берган бўлардингиз?

- Зафар 36 ёшда урган голини 37, 38 ёшда ҳам уришини тилаб қоламан. Унга омад ёр бўлсин. Умид қиламанки, бу унинг охирги голи эмас. Ёш мен учун ҳеч қандай рол ўйнамайди. Майдонга чиққандан сўнг ёшга қаралмайди. Мен ҳеч қачон ёшга эмас ўйинига қарайман. 

АГМК мухлисларидан бизни қўллаб-қувватлаб дуода бўлишларини сўраб қоламан. Барча мураббийлар штаби, футболчилар, клубдаги ходимлар билан биргаликда ишқибозларни хурсанд қилиш учун ҳаракат қиламиз. Ҳозирда дунёдаги пандемия вазият туфайли Саудияда ўйнашимизга тўғри келмоқда. Фақат яхши кунларда эмас ёмон кунларда ҳам олқишлашларини сўрар эдим. Футболда ҳар ҳил вазият бўлади. Ҳали ҳеч қайси жамоа фақат ғалабага эришавермаган. Орада мағлубиятлар ҳам бўлган. Шунинг учун ҳар қандай ҳолатда биз билан қалбан бўлса ҳам бирга бўлишсин. 

Жаҳонгир Файзуллаев, Саудия Арабистони, Ар Риёд шаҳридан championat.asia учун маҳсус

Рейтинг: +36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика