UZ

Сўнгги янгиликлар

19:13"France Football" бош муҳаррири: "Дембеле "Олтин тўп" учун сўровномада катта устунлик билан ғалабага эришди"  2 18:45Артём Петросян: "Оддий вазиятларда тўпни йўқотяпмиз. Ҳамма ишлаган режаларимизни эсдан чиқариб юбордик"  3 18:32Шавкат Юсупов: "Олимпик" етарлича муаммолар туғдирди"  1 18:20"Барселона" Рэшфорднинг ҳуқуқларини сотиб олишга тайёр  3 17:57Про лига. "ФарДУ" сафарда "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди  1 17:47Сергей Лушчан "Навбаҳор"ни тарк этдими?  7 17:40Экитике: "Ливерпуль" мен учун қанча тўлагани қизиқ эмас"  0 17:18Пеп Гвардиола: "Абдуқодир Ҳусанов жисмоний жиҳатдан айни кучга тўлган Кайл Уокерга ўхшайди"  6 16:52"Реал" Салибага қизиқишини сақлаб қолган  0 16:24Аморим "Интер" футболчисини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи  2 15:55Франция Дембеленинг ғалабасидан сўнг "Олтин тўп" соҳиблари сони бўйича биринчи ўринга чиқиб олди  4 15:32"Футбол олами". "Навбаҳор"да 0:5, "Пахтакор" аутсайдерни юта олмади, ОКМКдан 5:1  0 15:06Антонио Конте: "Скудеттодан кейин биздан умидлари катта"  1 14:39Ўзбекистон U-15 терма жамоаси ОКМК U-16га ҳеч қандай имкон қолдирмади  2 14:11"Арсенал" асосий футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  3

Баҳодир Насимовнинг голи Эрон пешқадамини мағлуб этди Янгиликлар

Баҳодир Насимовнинг голи Эрон пешқадамини мағлуб этди

Пайшанба куни Эронда мамлакат кубогининг чорак финал баҳсларидан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтди.
Ушбу ўйинлар орасида энг кутилмаган натижа Эрон чемпионати пешқадами Табризнинг «Тракторисози» клубининг ўз майдонида «Падидеҳ» клубига мағлуб бўлгани бўлди. Шу куни ўзбекистонлик Баҳодир Насимов учрашув қаҳрамонига айланди.

Табриздаги муҳташам ўйингоҳда кечган баҳснинг 45-дақиқасида мезбонлар вакили Аҳмадзода ҳисобни очиб, «Тракторсози»ни бўлимни ғалаба билан якунлашига сабабчи бўлди, 1:0.

Бундай натижа меҳмонларни қониқтирмаслиги аниқ эди ва иккинчи бўлим бошида «Падидеҳ» мураббийлари Баҳодир Насимовни майдонга туширишди. Айнан Баҳодирнинг ўйинга қўшилиши якунда самара берди. Хусусан, ўйиннинг 80-дақиқасида Баҳодир Насимовни жарима майдонида «Тракторсози» ҳимоячилари қўполлик билан тўхтатиб қолишгани учун бош ҳакам пенальти белгилади ва унинг жамоадоши хорватиялик Игорь Прахич мувозанатни тиклади, 1:1. Ушбу гол асосий вақтда ғолибни аниқламади ва жамоалар қўшимча таймларни бошлашди.

Қўшимча таймларни ҳужумкорлик билан бошлаган меҳмонлар, 93-дақиқада Баҳодир Насимовнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган кучли зарбаси билан ғалаба голини киритишди, 1:2. Бу унинг Эрондаги дебют голи эди.

Шиддатли курашларга бой ўтган баҳсда, кўпчилик учун кутилмаганда чемпионат пешқадами, кубок учун бош даъвогар «Тракторсози» клуби самарқандлик ҳужумчининг голи эвазига турнирни тарк этишга мажбур бўлди. «Падиҳеҳ» клуби эса ўз тарихида биринчи маротаба мамлакат кубоги яримфиналига йўл олди.

27 ноябрь (пайшанба)
Эрон Кубоги. Чоракфинал.
«Тракторсози» (Табриз) – «Падидеҳ» (Машҳад) – 1:2 (1:0, 1:1, 1:2)
Голлар:
Аҳмадзода 45 – Прахич (80, пен), Баҳодир Насимов 93.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика