UZ

Сўнгги янгиликлар

17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  0 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  3 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  2 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  6 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  8 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  1 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  20 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  8 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  5 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  4 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  4

Баҳодир Насимов энди эркин агент: шу ва мавсум ҳақида Янгиликлар

Баҳодир Насимов энди эркин агент: шу ва мавсум ҳақида

Кеча Озарбайжон Кубоги соҳиби бўлган Баҳодир Насимовнинг "Нефтчи" билан тузган шартномаси якунига етди.
Сўнгги турларни оёқ пайларини тортиб олганлиги сабабли ўтказиб юборган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси бугунга келиб ўзини яхши хис қиляпти. Қизиғи шундаки, кубокни жамоа сардорига топширилгач, Рашид Саидов уни ҳамюртимизга берди. Насимов эса катта саҳнада кубокни юқорига кўтарди.

- Баҳодир Сизни кубок соҳиби бўлганингиз билан табриклаймиз!
- Раҳмат! "Габала" жамоаси билан ўйинга қарши жиддий тайёргарлик кўрган эдик. Ўйин қизғин курашларга бой бўлди. Аммо якунда пенальтилар сериясида ғалабани қўлга киритдик. "Нефтчи" сафида уч карра чемпион, икки карра кубок соҳиби бўлдим. Фақат суперкубок қоляпти.

- Жамоангиз чемпионат ўйинида айнан "Габала" жамоасига имкониятни бой бериб, учинчи ўриндан маҳрум бўлди. Финалда реванш ҳисси бўлдими?
- Йўқ, шунчаки ўйинга тайёргарлик кўрдик. Мавсум бошида олдимизга иккита турнирда ҳам ғолиб бўлиш вазифаси қўйилган эди. Афсуски, чемпионатда ишимиз биз ўйлагандек чиқмади.

- Жароҳатингиз тузалиб қолдими?
- Ҳа, ҳозир машғулотларга киришдим. Бироқ жисмоний ҳолатим аввалгидек эмас. Яна бир неча кундан кейин ҳаммаси изига тушиб кетади.

- Эндиги режаларингиз қандай?
- "Нефтчи" билан тузган шартномам якунига етди. Ҳозир бу ҳақда ўйламаяпман. Бугун Ўзбекистонга қайтаман, бироз ҳордиқ чиқаришим керак. Олдимда 3-4та жамоадан таклифлар бор.

- Сиздек ҳужумчиларга Ўзбекистон чемпионати муҳтож. Агар жамоаларимиздан бири таклиф билан чиқса, бу ҳақда ўйлаб кўрасизми?

- Бу саволингизга ҳозир жавоб бера олмайман (кулади)

Нодирхўжа Юлдашев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика