UZ

Сўнгги янгиликлар

16:42Пенальтилар қайтаришда Лунинга ким ёрдам бергани маълум бўлди  1 16:17Иродали Усмонов!  1 16:11Артета: "Биз ҳали ҳам АПЛ чемпионлиги учун курашяпмиз"  0 16:00Setanta Sports+ Спортнинг ҳақиқий мухлислари учун  1 15:10"Эл Классико"ни бошқарадиган ҳакам номи маълум бўлди  2 15:00Зафармурод Абдираҳматов: "Мусобақа энди бошланди хотиржамликка берилиш керак эмас"  7 14:42Мбаппенинг бир гапидан сўнг "Барселона" ва ПСЖ вакиллари ўртасида 60 кишилик жанжал юзага келди  4 14:25Руслан Жиянов: "Ажойиб ва рақобатдош таркиб йиғилган"  2 13:52Нойер: "Бавария" муваффақиятининг сири - интизом"  3 13:36Ўзбекистонлик ҳакамлар футзал бўйича Осиё Кубогининг 2 ўйинига тайинлов олишди  0 12:59Сака "Бавария"га қарши баҳсда: 0 зарба, 0 дриблинг, 0 аниқ кросс  4 12:40Начо: "Реал" чуқур ҳимояланиб, ғалаба қозона олишини кўрсатди. Одатда биз рақибни чидашга мажбур қиламиз"  15 12:05«Реал Мадрид» футболчиси: «Манчестер Сити» биздан кўра яхшироқ футбол ўйнади»  31 11:40«Ювентус» судда ютқазди. Энди Италия жамоаси Криштиану Роналдуга катта миқдорда товон тўлайди  7 11:23Франция вазири Килиан Мбаппенинг ПСЖдан кетиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди  1

Баҳодир Аҳмедов: "Хорватиядаги ўйинлар ОЧ саралашига муҳим тайёргарлик бўлади" Янгиликлар

Баҳодир Аҳмедов: "Хорватиядаги ўйинлар ОЧ саралашига муҳим тайёргарлик бўлади"

Айни пайтда Ўзбекистон футзал терма жамоаси Тошкентда йиғин олиб бормоқда.

Бугун Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги футзалчиларимиз Хорватия йиғинига кетиш олдидан охирги машғулотни ўтказди. "Юнусобод" спорт мажмуасида бўлиб ўтган машғулотдан суратларни эътиборингизга ҳавола этган эдик.

ФОТО  Ўзбекистон футзал терма жамоаси Хорватияга кетиш олдидан сўнгги машғулотни ўтказди ГАЛЕРЕЯ

Машғулотдан сўнг терма жамоамиз бош мураббийи Баҳодир Аҳмедовнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Ички чемпионатда кетма-кет иккита тур бўлиб ўтгани боис футзалчиларда бироз чарчоқ аломатлари бор. Буни инобатга олган ҳолда, йигитларимизнинг ҳолатини яхшилаш учун машғулотлар ўтказяпмиз. Ҳусниддин Нишонов ва Суннатилла Жўраевда кичик жароҳат бор. Хорватиядаги йиғин ва ўртоқлик ўйинларида иштирок эта олишлари учун ҳозир уларга дам беряпмиз. Қолган ўйинчиларимизни аҳволи яхши.

10 кунда 5та ўйин - бу кўп. Лекин, йигитлар терма жамоага нима учун келганликларини яхши билишади.

Хорватиядаги йиғин ва ўртоқлик ўйинлари учун ЎФА раҳбариятига миннатдорчилик билдирамиз. Улар бу ўйинларни ташкиллаштиришди. Бу йиғинлар ва ўйинлар орқали Қирғизистонда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати саралашига тайёргарлик кўрамиз.

Ҳозир чемпионат ўйинларидан кейин йиғинга вақт кўп бўлмагани боис 14 нафар футзалчини чақирдик. Кейин йиғинларга 20 нафар ўйинчи чақирамиз ва улар орасида ёшлар ҳам бўлади. Дарвозабонлар ҳам ҳозиргидек икки нафар эмас, тўрт нафар бўлади", - дея фикрларини билдириб ўтди Аҳмедов.


Эслатиб ўтамиз, терма жамоамиз бугун тунда Хорватия сари йўлга чиқади. Вакилларимиз Загреб шаҳрига Москва орқали учишади. У ерда Францияга қарши иккита ва Черногорияга қарши битта ўртоқлик ўйини ўтказилади.

Ўртоқлик ўйинлари

28.01.2022

Ўзбекистон — Франция

30.01.2022

Ўзбекистон — Черногория

31.01.2022

Ўзбекистон — Франция

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика