UZ

Сўнгги янгиликлар

11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  0 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  5 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  4 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  3 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  11 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  8 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  26 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  2 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  1 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   2 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  26 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  15

Баҳодир Аҳмедов: "Венесуэла услуб жиҳатдан Миср ва Гуатемалага ўхшаб кетади. Лекин..." Янгиликлар

Баҳодир Аҳмедов: "Венесуэла услуб жиҳатдан Миср ва Гуатемалага ўхшаб кетади. Лекин..."

Хабарингиз бор, Ўзбекистон футзал терма жамоаси эртага Тошкентда Венесуэлага қарши ўртоқлик учрашувида иштирок этади.

Шу муносабат билан бугун ЎФА анжуманлар залида икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда терма жамоамиз бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов ва дарвозабонимиз Рустам Умаров қатнашди. 

"Авваламбор ассалому алейкум.  Венесуэла билан ўртоқлик учрашуви ташкиллаштириб беришгани учун ЎФАга катта миннатдорчилик билдираман. Улар билан ўйнаш  ҳам фойдали, ҳам катта шараф. Рақиб мундиалда кўп иштирок этган. Бу борада катта тажрибага эга. Чиройли ўйин ўтказиб мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз",-  дейди Баҳодир Аҳмедов.

- Венесуэла услуб жиҳатдан Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ўрин олган гуруҳдаги қайси жамоага ўхшаш?

- Уларни ўз услуби ва футзалчилари бор. Венесуэла кўпроқ Миср ва Гуатемалага ўхшаб кетади. Бироқ мундиалда рақибларимиз бошқача тактикадан фойдаланиши мумкин. Ҳамма нарсага тайёр туришимиз керак. 

- ФИФАга 25талик кенгайтирилган таркиб берилади. Ҳозирда йиғинда 20 нафар футзалчи иштирок этмоқда. Тахминан яна қолган ўйинчилар ҳам аниқми?

- Тахминан ўйинчилар белгилаб бўлинган. Охирги паллагача яна ўзгартиришимиз ҳам мумкин. 20 нафардан бошқа яна 20та футзалчиларимиз бор. 


"Бизни иккита яхши ўйин кутмоқда.  Венесуэла ўзига яраша номдор ва яхши жамоа. Тезкор ва тартибли ўйинчиларга эга. Ўйлайманки эртага аренага келадиган ишқибозларга хурсандчилик улаша оламиз",- дейди Рустам Умаров.

- Интервьюларингизни бирида Россияга қарши ўйнаш орзуингиз эканлигини айтгандингиз. 

- Ҳа шундай орзуим бор эди. Россия ҳақида жуда яхши маълумотларга эгаман. Алоқаларимиз яхши. Жаҳон чемпионатида уларга қарши муносиб ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз. 


Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика