UZ

Сўнгги янгиликлар

17:02Манба: Мбеумо МЮга ўтди  1 16:40"Реал" собиқ ҳимоячиси фаолиятини "Ювентус"да давом эттириши мумкин  0 16:36"Персеполис" Шукуров вариантини танламади, бунинг сабаби маълум қилинди  0 16:08Тен Ҳаг: "Антони ҳали ҳам мен учун ўғлимдек, аммо у "Байер"га қизиқ эмас"  0 15:37Ямалнинг отаси ўғлини танқид қилувчилар ҳақида: "Одамлар бошқаларга қарайди, кейин ҳасаддан ўлади. Бу уларнинг муаммоси".  5 15:08Обамеянг "Ал Қодисия"ни тарк этди ва Европага қайтиши мумкин  2 14:40Терма жамоага хорижлик мураббий керакми?  83 14:16Снуп Догг Британиянинг машҳур клуби эгасига айланади  3 13:49"Манчестер Сити"нинг янги мавсум учун меҳмон либоси тақдим этилди  1 12:49Расман: Суннатуллоҳ Ҳамиджонов "Андижон"га қайтди  1 12:30Еврокубокда ақлдан оздирадиган камбэк! Финляндия клуби "Барселона" ва "Реал"нинг қаҳрамонлигини такрорлади  6 12:05Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Москвага жўнаб кетди  4 11:34"Барселона" икки футболчи билан шартномани бекор қилмоқчи  2 10:54Луис Диаснинг "Барселона"га ўтишига Исаак ёки Экитике сабабчи бўлиши мумкин  2 10:15Лёв ёки Билич келишига Кападзе нима дейди?  98

Баҳодир Аҳмедов: "Терма жамоага муносиб номзодлар сараланмоқда" Янгиликлар

Баҳодир Аҳмедов: "Терма жамоага муносиб номзодлар сараланмоқда"

Хабарингиз бор, 19 ноябрдан бошлаб Самарқандда футзал бўйича олий лиганинг 1-босқич 2-тур учрашувлари старт олди.
Биз шу фурсатдан фойдаланиб, футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов билан суҳбатлашдик.

- Баҳодир ака, терма жамоамиз бош мураббийи сифатида бўлиб ўтаётган миллий чемпионат борасида қандай фикрдасиз?

- Аввало барча учрашувларни кузатиб бораётганимни ва бу орқали терма жамоага энг муносиблар саралаб олинаётганини айтиб ўтишим керак. Йилдан йилга футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати кучайиб бормоқда. Футзал ихлосмандлари ва учрашувларни томоша қилаётган томошабинлар бунинг гувоҳи бўлмоқда. Ёшларнинг кўплиги мени хурсанд қиляпти ва шуларга кўпроқ эътибор беряпмиз. Чемпионатнинг кучайиши терма жамоага катта мадад бўлади. Бу борада яна шуни қўшимча қилиб ўтишим керак, бундан уч-тўрт йил олдин фақат "Ардус" ва "Строитель-Зарафшон" жамоаларини билардик. Энди бўлса, бир нечта тенг кучли рақиблар бор. Ҳеч бир ўйинда фаворитни аниқ айта олмаслик ҳам рақобат кучли эканлигидандир.

- Жамоалар ўртасидаги рақобат ўз самарасини беряптими?
- Албатта, натижасини кўряпмиз. Мана яқинда Осиё чемпионатига саралаш баҳсларида ҳам ижобий натижани қўлга киритдик. Ҳозирда барча клубларни маҳаллий мураббийлар бошқармоқда ва бу ҳам қайсидир маънода чемпионатда мураббийлар савияси ошишига олиб келади. Испаниядан келган мураббийлар ҳам футзал ривожида ўз ҳиссаларини қўшиб кетди. Улардан маҳаллий мураббийларимиз ва футзалчиларимиз кўп нарсани ўрганди.

- Терма жамоа ҳақида ҳам тўхталиб ўтсангиз?
- Ҳозир мана шу босқич орқали тайёргарлик олиб боряпмиз. Февраль ойидан бошлаб хорижда йиғин ташкил этишни режалаштирганмиз. Ҳозирда асосан ёшларга эътабор қаратяпмиз ва шу орқали Осиё чемпионатига тайёрланиб бормоқчимиз.

- Терма жамоамиз Осиё чемпионати саралаш босқичидан муваффақиятли ўтди, лекин шунга қарамай Эрон клубига йирик мағлубиятга учради. Бу борада фикрингиз қандай?
- Биз бунга жиддий эътабор қаратганимиз йўқ. Терма жамоага номзод ёшларни синовдан ўтказиб олдик. Натижадан бўлмаса ҳам кўрсатган ўйиндан хурсанд бўлдим. Биз уларни катта баҳсларга мослаштириб бормасак бўлмайди.

- Терма жамоа олдида қандай режалар бор?
- Февралда Озарбойжонда ўқув-машғулот йиғинини ташкил этмоқчимиз. Ундан ташқари, Тошкентга Европанинг кучли жамоаларини ўртоқлик учрашуви ўтказиш учун таклиф этмоқчимиз. Иккинчи йиғин эса Португалияда ташкиллаштирилади.

- Осиё чемпионатида терма жамоа олдига қандай мақсад қўйилади?
- Биз совриндор бўлиб қайтмоқчимиз.

Ҳумоюн Давуров суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика