UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40Ўқинг, қизиқ! Максим Саррафнинг онаси ПФЛдан миннатдорлигини билдирди  2 21:40"Сирдарё ФА" бош мураббийи: "Кубок ўйинлари биз учун тажриба мактаби бўлаяпти"  0 21:25"Дўстлик" бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов: "Ўзгаришларсиз футбол бўлмайди"  0 21:05"Барселона"ни таслим этган Усмон Дембеле ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  6 20:44Муҳсин Низомиддинов: «Ҳар икки жамоани ажойиб ўйин билан табриклайман»  0 20:32Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон иккинчи турда Ироқни мағлуб этди  7 20:30Максим Шацких: "Захирада деярли ёш болалар ўтиришди"  6 20:10U-23 Осиё Кубоги. Корея Ли Ён Жуннинг дубли эвазига Хитойни мағлуб этди  1 19:54Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  22 19:29Ўзил "Эл Класико" даражаси тушишида "Барселона"ни айблади  8 19:05Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" 0:0. Highlights  1 18:45"Камп Ноу"нинг очилиш санаси маълум бўлди  2 18:20АПЛнинг икки жамоаси "Лейпциг" ҳужумчисига даъвогар  1 17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  39 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0

Баҳодир Аҳмедов Осиё чемпионатидаги рақибларимиз, Мендез билан эҳтимолий тўқнашув ҳамда таркиб ҳақида Янгиликлар

Баҳодир Аҳмедов Осиё чемпионатидаги рақибларимиз, Мендез билан эҳтимолий тўқнашув ҳамда таркиб ҳақида

Футзал бўйича Осиё чемпионати-2020га қуръа ташланганидан хабарингиз бор.

Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси Баҳрайн, Хитой ва Индонезия терма жамоалари билан бирга "C" гуруҳидан жой олди. Қуръа ва гуруҳдаги рақибларимиз ҳақида терма жамоамиз бош мураббийи Баҳодир Аҳмедовнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Гуруҳдаги рақибларимиз ҳақида нима дея оласиз? Улар ҳақида етарлича маълумотларга эгамисиз?
- Рақиблар ҳақида етарлича маълумотга эгамиз. Индонезия билан яқиндагина халқаро турнир доирасида ўйнагаб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонгандик. Япониялик мураббий яхши жамоа шакллантира олган. Уларга қарши осон ўйин бўлмайди. Хитой терма жамоасининг тайёргарлиги юқори даражада кетмоқда дея оламан. Ҳозир ҳам улар хорижда йиғин ўтказишмоқда. Уларда ҳам ўсиш бор. Баҳрайнни ҳам бўш жамоа демаган бўлардим.

- Индонезия ва Хитой ҳақида маълумот топиш муаммо эмас. Аммо, Баҳрайн терма жамоаси биз учун ҳозирча нотаниш.

- Баҳрайн терма жамоасининг ўйинларини топиб кўраяпмиз. Ўйинларининг видеоёзувларини топиш муаммо эмас. Лекин, рақиб ўйинини видеода кўриш бошқа, майдонда кўриш бошқа. Шунга қарамай, баҳрайнликларнинг кучли ва кучсиз томонларини ўрганмоқдамиз.

- Гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқиш имкониятларимизни қандай баҳолайсиз?
- Йигитларга ишонаман, насиб қилса бор кучимиз билан ҳаракат қилиб гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқишга интиламиз.

- Агар гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқа олсак, чорак финалда катта эҳтимол билан Хосе Мария Пазос Мендез бошқарувидаги Таиланд билан тўқнаш келамиз. Бу тўқнашув ҳақида фикрингиз?
- Мендез билан олдин ҳам рақиб сифатида тўқнаш келганман. "Ардус" устози бўлган пайтимда Клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида Мендез бошқарган "Чонбури Блувейв"га қарши ўйнаганмиз. Ўйин тенгма-тенг курашлар остида ўтган ва 2:2 ҳисоби қайд этилган. Лекин, ҳозирдан чорак финални эмас, олдин ўша чорак финалгача етиб олишни ўйлашимиз зарур.

- Қуръадан кейин жаноб Мендез билан гаплашмадингизми?
- Айнан қуръадан кейин ҳали гаплашганимизча йўқ. Лекин, у билан доимий мулоқотда бўлиб турамиз. Алоқаларимиз яхши. Ҳаётда дўстона муносабатлар сақланиб қолгани билан майдонда барибир рақибларга айланамиз.



- Айни пайтда терма жамоага номзод ўйинчилар орасида жароҳати борлар йўқми? Йиғинга чақирмоқчи бўлган футзалчилардан кўнглингиз тўқми?
- Ҳозирча ҳамма ўйинчилардан кўнглим тўқ, жароҳат олганлар йўқ. Бироқ, сўнгги йиғин олдидан нима бўлишини билиб бўлмайди. Чунки, ҳали ички чемпионат беллашувлари якунлангани йўқ. Камига, Ўзбекистон кубоги ҳам бор декабрь ойи охирида. Жароҳатлардан ҳеч ким кафолатланмаган. Муҳими, ҳеч ким жиддий жароҳат олиб қолмаса бўлгани.

- Осиё чемпионати саралаш баҳсларида қатнашган ўйинчилар асосий мусобақада ҳам терма жамоанинг асоси бўлишадими?
- Йиғинга камида 22-23 нафар футзалчини чақирамиз. Қитъа чемпионатига 14 кишилик таркиб юборилади. Ундан ўрин олиш учун ҳар бир ўйинчида имконият бўлади.

- Терма жамоада Рустам Умаровдан кейинги иккинчи дарвозабон бўлиш имконияти кимда юқорироқ? "Пахтакор"да Акмал Хазратқулов ҳамда Равшан Элибоев навбатма-навбат майдонга тушишмоқда. Уларнинг қай бирида имконият кўпроқ?
- Туркманистонда ўтадиган осиё чемпионатига айнан қайси дарвозабон кетишини январь ойидаги машғулотлар ва ўртоқлик ўйинларидан сўнг белгилаб оламиз. Жамоада ҳатто Рустам Умаровга ҳам жой кафолатланмаган. Ким ўша пайтда кучли бўлса, мусобақага ўша боради.

- Январь ойида кимлар билан ўртоқлик ўйинлари ўтказамиз?
- Бугунги кунда айни шу борада музокаралар олиб борилаяпти. Озарбайжон ва Қозоғистон терма жамоалари билан музокаралар давом этяпти.


Толибжон Қосимов суҳбатлашди

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика