UZ

Сўнгги янгиликлар

22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  0 22:33Ла Лига. "Реал Мадрид" "Реал Сосьедад"га қарши ўйин учун бошланғич таркибини одатдагидек эрта эълон қилди  7 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:57U-23 Осиё кубоги. Ироқ – Вьетнам. Таркиблар аниқ!  10 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  42 21:14U23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  430 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни таъқиқлади  1 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  5 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  18 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  13 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  2 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  1 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2

Баҳодир Аҳмедов: "Жисмоний тайёргарлик устида испаниялик мураббий билан бирга ишламоқчимиз" Янгиликлар

Баҳодир Аҳмедов: "Жисмоний тайёргарлик устида испаниялик мураббий билан бирга ишламоқчимиз"

Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси Кувайтда бўлиб ўтадиган Осиё Кубогига тайёргарлик кўриш мақсадида бугундан ўқув-йиғин машғулотларни бошлади.

Биз "Юнусобод" спорт мажмуасида термамиз машғулотларини кузатиб бордик ва машғулотдан кейин бош мураббий Баҳодир Аҳмедовнинг фикрлари билан қизиқдик. 

— Кечадан бошлаб Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги йиғинини бошлади. Йиғин тўғрисида нималар дея оласиз?

— Тўғри, жамоанинг асоси қолган. Аммо барибир кўпроқ ёшларимизга эътибор беряпмиз. Жамоамизда йўқотишлар бор Улардан бири – Даврон Чориев. Унга озгина дам бердик. Августнинг охиригача тикланиш учун дам бердик. Шундан сўнг жамоага қўшилади. Қолган йигитларимиз соппа-соғ. Кичик жароҳатда бўлиб турганларга шифокорларимиз яхши қарашяпти. Бундан кўнглимиз тўқ. 

— Ўзбекистон футзал терма жамоаси кўп бора Осиё чемпионатларида 2-ўринни олиб келган. Бу йил эса Жаҳон чемпионатидаги ўйинлардан кейин чемпионлик вазифаси қўйилгандир. Ўтган сафар ЖЧдан аввал испаниялик мураббийлар келиб ёрдам беришганди. Осиё чемпионатига кетишдан аввал бу тажриба яна қўлланиладими? 

— Бу борада музокаралар кетмоқда. Жисмоний тайёргарлик устида испаниялик мураббий (Аркаитз Сисниега – таҳр.) билан бирга ишламоқчимиз. Насиб қилса, келаси йиғинларимизга чақирамиз. Ўзи рози, охиригача келиша олсак, келгуси йиғинларимиздан испаниялик мураббий билан ишлаймиз. 

— Осиё чемпионати мезбони Кувайт ҳақида нима дея оласиз? Кувайт билан 2 та ўйин ўтказилади. Улар икки марта 4-ўринни олишган. 

— Кувайт ҳозир анчагина яхши ҳолатда. Мураббийи бразилиялик, уни яхши танийман. Жамоани яхши шакллантирган. Ўйлайманки, Кувайт билан баҳс осон бўлмаса керак. Осиё чемпионатига барча терма жамоалар яхши тайёргарлик кўришяпти. Осиёда футзал жуда ривожланиб кетди. Шунинг учун ҳам осон бўлмаса керак. 

— Кувайтдан қайтгач, бироз муддатдан сўнг яна машғулотлар бошланадими?

— Ҳа, шундай. Кувайтдаги йиғиндан сўнг миллий чемпионатимизнинг 1-тури бор. Шундан сўнг икки кун йигитларга дам бериб, машғулотни бошлаймиз. 

— Агарда чемпионатнинг 1-турида "Жиззах-Кентекс" ва BMB жамоалари тўқнаш келиб қолса, шу ўйинни бошқа муддатга қолдириш мумкинми? Жароҳатлар бўлиб қолиши мумкин... 

— Буни мен ҳал қилмайман. Буни ПФЛ ёки ЎФА ҳал қилади. Бу футбол ва унда ҳамма нарса бўлиши мумкин.

Мазкур йиғин 21 августга қадар давом этади. Унинг иккинчи қисми эса бевосита Кувайтда давом эттирилади. Баҳодир Аҳмедов шогирдлари мазкур йиғин доирасида кувайтлик футзалчиларга қарши ўртоқлик ўйинларида иштирок этишлари режалаштирилган.

18 август

Кувайт — Ўзбекистон


20 август

Кувайт — Ўзбекистон

Ўзбекистон футзал терма жамоаси таркиби: Рустам Умаров ("Жиззах-Кентекс"), Аббос Элмурадов (BMB), Равшан Элибоев (BMB), Ихтиёр Ропиев ("Жиззах-Кентекс"), Машраб Одилов (BMB), Анасхон Раҳматов ("Жиззах-Кентекс"), Шаҳрам Фахриддинов ("Динамо"), Илҳом Ҳамроев ("Жиззах-Кентекс"), Ҳусниддин Нишонов (BMB), Дилшод Раҳматов ("Жиззах-Кентекс"), Далер Эшонқулов ("Динамо"), Давлат Ибрагимов (АГМК), Акбар Усмонов (BMB), Аслбек Исроилов ("Бунёдкор"), Элбек Тўлқинов ("Жиззах-Кентекс"), Суннат Жўраев ("Жиззах-Кентекс")

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика