

“Эрон бугун кучли ўйин намойиш қилди. Биринчи бўлимда ўйинимиз чиқмади, аммо иккинчи бўлимда яхшироқ ўйнадик. Мағлубиятдан афсусдаман, албатта. Энди эътиборни 3-ўрин учун баҳсга қаратамиз ва Ироққа қарши ўйинга тайёргарликни бошлаймиз”, – деди Баҳодир Аҳмедов.
Эслатиб ўтамиз, Ироқ – Ўзбекистон учрашуви 11 февраль куни Тошкент вақти билан 13:00 да бошланади.




