UZ

Сўнгги янгиликлар

00:43Мбаппеда бир неча ойдан бери руҳий муаммолар бор (L’Equipe)  0 00:16Тайрелл Маласиа 17 ой деганда майдонга қайтмоқда. У бугун ўринбосарлар сафида футбол ўйнайди  0 23:33Шомуродов, Ашурматов ва Файзуллаев ҳам қўшилди. Ўзбекистон МТЖнинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  2 23:19Фрэнк Лэмпард мураббийликка қайтиши мумкин, аммо...  0 22:50Лисандро Мартинес жароҳат сабаб Аргентина терма жамоаси ўйинларида иштирок этмайди  0 22:10Родри "Олтин тўп"да кимларга овоз берган бўларди? Футболчининг ўзи жавоб берди  10 21:42Элдор Шомуродов: "Қатарга қарши ғалаба учун майдонга тушамиз, аммо гол ўтказиб юбормаслик ҳам жуда муҳим"  14 21:07"Ливерпуль" академияси: Сен ёлғиз эмассан  1 20:51Рустам Ашурматов: "Жамоавий ўйин бўйича Қатардан устунроқмиз"  3 20:0112 йиллик армон ёхуд "Насаф"ни чемпион қилган Рўзиқул Бердиев билан эксклюзив интервью   7 19:32ПСЖ бу сафар Тибо Куртуани сотиб олишга уриниб кўрмоқчи  3 19:13Рафинья Ямалга 10 минг фунтлик тилла "iPhone" совға қилди  6 18:41Неймар: "Шу ҳафтанинг ўзида 3 та фейк хабар чиқди. Бразилия менга бундай муносабатда бўлаётганидан хафаман"  12 18:10Беларусь терма жамоаси ҳужумчиси виза билан муаммо туфайли Миллатлар Лигаси учрашувини ўтказиб юборади  0 17:46"Бавария" Ян Кристиан Дризен билан шартномани узайтирди  1

Бабаян ҳозирги таркибни бежизга энг кучлиси деб ҳисобламаганлигини исботлайдиган палла Янгиликлар

Бабаян ҳозирги таркибни бежизга энг кучлиси деб ҳисобламаганлигини исботлайдиган палла

Ўзбекистон терма жамоаси айни пайтда Манамада бўлиб турибди ва эртага вакилларимиз Баҳрайнга қарши муҳим баҳсда майдонга тушишади.


Терма жамоамиз 1 октябрь куни Тошкентда Баҳрайн билан бўладиган ўйинга тараддуд кўришни бошлаб юборганди. Деярли бир ҳафта давом этган тайёргарликдан сўнг мана муҳим баҳсга ҳам етиб келдик. Йиғинга биринчилардан бўлиб маҳаллий футболчиларимиз ва легионерлардан Сервер Жепаров, Анзур Исмоилов ва Азиз Ҳайдаров етиб келишди. Сардор Рашидов эса бироз кечроқ таркибга қўшилган бўлса, Одил Аҳмедов, Санжар Турсунов каби легионерларимиз Манамага учиб кетиш арафасида сафни тўлдиришди. Табиийки улар Тошкентда ўтказилган машғулотларда иштирок эта олишмади. Чунки якшанба куни улар ўз клублари билан чемпионат ўйинларида иштирок этишди. Бутун европа ва осиёнинг кўплаб жамоалари европада тўп тепадиган футболчиларини кеч қабул қилишади. Бу нормал ҳолат. Тайёргарликдан режа асосида ва кўтаринки руҳда ўтганини футболчилар ўз интервьюларида таъкидлаб ўтишди.

Ҳозир мухлисларни қизиқтираётган жиҳат бу албатта таркибдаги футболчиларнинг ҳолати.

Баъзи мухлислар нега бу сафар терма жамоага оид хабарлар кам, қани маълумотлар деб ёзишганига кўп бора гувоҳи бўлдим.

Шу боис, кузатган машғулотлардан тўплаган маълумотларим ва баъзи ўзгаришлар ҳақида тўхталмоқчиман.

"Футбол Экспресс" газетасида чиққан хабарга кўра, "двух сторонка"да ўтган сафаргидек "кўклар" ва "сариқлар" ўзаро куч синашишган.

Учрашув 2:1 ҳисобида асосий таркиб футболчилари ҳаракат қилган "кўклар" фойдасига ҳал бўлган. Ўтган сафарги йиғинда бўлиб ўтган "двух сторонка"да ҳам "кўклар" ва "сариқлар" жамоаси беллашишган ва у ерда Яман ва Филиппинга қарши ўйинда захирада қолган футболчилар ҳаракат қилган "сариқлар" (2:0) жамоасининг қўли баланд келганди.

Бу галги йиғинда жамоамизнинг асосий футболчиси Виталий Денисов жароҳати сабаб иштирок этолмади ва Баҳрайнга қарши баҳсни ҳам ўтказиб юборишга мажбур. Мана бу муаммо ҳам ҳозирда барчамизни ўйлантирмоқда. Чап қанот ҳимоямизда энди муаммолар келиб чиқиши мумкинлиги кўпчиликни хавотирга солаётгани аниқ.

Машғулотлар вақтида Бабаян Станислав Андреевни чап қанот ҳимоясида ҳаракатлантирди. Демак Виталий Денисовнинг ўрни катта эҳтимол билан Стас орқали тўлдирилади. Дарвозабон ким бўлади? Самвел Бабаяннинг фикрича, Ўзбекистонда айни вақтдаги биринчи рақамли дарвозабон Александр Лобанов яна постни эгаллайдими? Ёки Филиппин ва чемпионат доирасидаги "Металлург", "Нефтчи"га қарши ўйинларда ўзини ишончсиз тутган Лобанов бу сафар захирага қолдириладими?

Ўтган сафарги "двух сторонка"ни тўлиқ ўтказган Лобанов якунда Яман ва Филиппинга қарши ўйинларда бошланғич таркибга киритилганди. Бу сафар Игнатий Нестеров бир таймни "сариқлар" ва иккинчи бўлимни "кўклар" жамоасида ўтказди. Балки Нестеров Баҳрайн билан ўйинда дарвозамизни қўриқлар? Катта эҳтимол билан шу икки посбондан биттасига ишонч билдирилади. Самвел Бабаян ҳам айни пайтда шу ҳакда бош қотираётган бўлиши мумкин. Менимча, бу сафар ҳам Бабаян Лобановнинг хизматидан фойдаланади. Бежизга уни биринчи рақамли дарвозабон демагандир.

Элдор Суюновчи дерсиз, лекин Баҳрайнга қарши ўйинда Суюновнинг дарвозани қўриқлаши ҳақиқатдан йироқроқ. Чунки Самвел Бабаян ўз интервьюсида Лобановга ишонишини ва Сашани биринчи рақамли кипер эканлигини таъкидлагани ёдимизда. Мураббий ҳар доим ўзи ишонган футболчига имкон бериши янгилик эмас. Қўшимчасига, Элдор Суюнов ҳар сафар ҳам Лобанов ва Нестеровдан кейинги "план"да турибди. Бу галги "двух сторонка"да ҳам Элдор Суюнов иккинчи таймда "сариқлар", яъни захира футболчиларидан иборат жамоа дарвозасини қўриқлади. Демак Суюнов ҳозирча учинчи дарвозабон ролида.

Ҳимоя чизиғи ҳақида. Айтиб ўтганимиздек, Денисовнинг ўрни Станислав Андреев билан тўлдириши кутилмоқда. Ҳимоя марказида эса Анзур Исмоилов ва Егор Кримец. Ўнг қанотда ҳимоясида Ислом Тўхтахўжаев ҳаракат қилади. Чунки Бабаян Исломни шу позицияда ўйнатмоқда ва уни бу ерда кўникма хосил қилишини истамоқда. Шуҳрат Муҳаммадиевнинг таркибда пайдо бўлиши уни асосий таркибда тушишини билдирмайди. Биринчидан Бабаян ундан ҳимоячи сифатида фойдаланмоқчи эмаслиги руй-рост айтиб ўтганди. Муҳаммадиев машғулотлар пайтида чап қанот ҳимоячисига резерв сифатида ҳаракатлангани кўзимиз тушди. Ўнг қанотда эса Даврон Ҳошимов вазият тақозо этса Ислом Тўхтахўжаевни алмаштириши мумкин.

Ярим ҳимоя чизиғида ҳам янгилик кўрамиз. Марказни одатдагидек ўша учлик - Азиз Ҳайдаров, Одил Аҳмедов ва Сервер Жепаров эгаллашади. Азизбек Ҳайдаров таянч зонасида ҳаракатланса, Одил Аҳмедов эркин ижодкор сифатида ўйнаши мумкин. Сервер Жепаров эса ҳужумчи ортида ўйнайди. Жепаровдан асосан айёрона паслари орқали фойдаланиб кўрилади. Игорь Сергеевнинг тўп билан таъминлаш Жепаровни зиммасига тушиши аниқ. Қанотларда Сардор Рашидов ва Марат Бикмаев катта эҳтимол билан бошланғич таркибда тушишади. Рашидов ўнг қанот орқали рақибга хавф солса, Марат Бикмаевдан чап қанотда фойдаланамиз.  Чунки чап қанотдаги асосий футболчимизга айланган Андреев ҳимояга кўчирилади. Жасур Ҳасанов эса асосий таркибда кўриниш бермай қўйди. "Локомотив" вингери иккинчи бўлимда жамоамиз ўйинига "об-ҳаво" олиб кириши мумкин бўлади. Ҳужумда эса Игорь Сергеев ўйнаши ҳеч кимга сир эмас.

Бу санаб ўтган футболчиларимиз катта эҳтимол билан Баҳрайнга қарши баҳсда асосий таркибда майдонга тушишади.

Самвел Бабаян тайёргарликнинг асосий қисмини журналистлардан яширишига қарамай, имкон қадар кўрган машғулотларда шуларни пайқай олдик.

Баҳрайнни ҳозиргача ҳали бирорта расмий ўйинда мағлуб этолмаганмиз. Бу сафар ушбу ёқимсиз анъанани бузамиз деган умиддамиз. Футболчилар ҳам, хусусан Егор Кримец Баҳрайнга қарши ўйинга тайёргарлик жараёни аъло даражада ўтгани ва ҳали ушбу гуруҳдаги ҳеч бир жамоага қарши бу каби жиддий ҳозирлик кўришмаганини айтиб ўтди. Йигитлар ҳар сафар кайфиятимиз аъло, барчаси рисоладагидек эканлигини таъкидлашди.

Бу Баҳрайндан ҳозир биз ҳар тарафама устунмиз. Турнир жадвали дейсизми, ФИФА рейтинги дейсизми, таркиб дейсизми, ҳамма-ҳаммасида бир улардан кучлироқмиз. Буни энди тилда эмас, майдонда кўрсатадиган пайт келди. Самвел Бабаян ҳозирги таркибни бежизга энг кучлиси деб ҳисобламаганлигини исботлайдиган палла.

Эртага бизни фақат ва фақат ғалаба қаноатлантиради. Ортга йўл йўқ. Эртага терма жамоамизга нафақат омад, балки куч ва ғайрат ҳам тилаб қоламиз. Бу сафар тарихни ўзгартириш керак. Баҳрайнни расмий ўйинда мағлуб этишимиз зарур. Агарда мақсад ЖЧ йўлланмаси бўладиган бўлса, унда ростдан ҳам Баҳрайн каби жамоаларни расмий ўйинларда мағлуб эта олишимиз зарур.

Қани олға, йигитлар!


Шаҳбоз Беғамов
Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика