

"Азар ўйиндан олдин менга ўз режасини айтар эди ва кейин уни амалга оширарди. У ҳақиқий масҳарабоз. Эден доимо кийиниш хонасида ёки тушлик пайтида ҳазиллашади. Азар ажойиб йигит, атрофдаги ҳаммани кулдира олади. Унинг савияси ҳақида баҳслашиш шарт эмас, Эден ҳар бир ўйинда кучли футболчи эканлигини исботлайди" - дейди Баба.
Эден Азар жорий мавсум АПЛнинг 5та учрашувида майдонга тушиб, 5та гол урди ва 2та голли пас берди.



