

"Биз учун Ўзбекистонга қарши ўйин бу Топ даражадаги баҳс. Рақибимиз кучини биламиз. Лекин биз тайёрмиз. Тайёргарлик яхши кетяпти. Ўзбекистон биздан бир кун кўп дам олиш имкониятига эга бўлди. Ўзбекистон фаворит.
Бизда ҳам таркибда катта турнирлар тажрибасига эга ўйинчилар бор. Уларнинг фойдаси катта. Эртанги ўйин масаласини битта гол ҳал қилиш мумкин. Омадга ҳам кўп нарса боғлиқ", - дейди БАА бош мураббийи.
Эслатиб ўтамиз, БАА - Ўзбекистон учрашуви 19 январь куни Тошкент вақти билан соат 18:30да бошланади. Баҳсни хитойлик ҳакамлар бошқариб боришади.




