

"Шабаб Ал Аҳли" клуби уй ўйинларини ўтказаётган "Ал Рашид" стадиони чимини эртанги баҳсга асраш мақсадида иккала жамоа вакиллари БАА футбол ассоциацияси майдонида машғулот олиб борди.
МТЖ аъзолари БААга қарши баҳсда оқ рангли либосда майдонга тушадиган бўлди. Учрашув "Ал Рашид" стадионида Тошкент вақти билан соат 19.20 да старт олади.

















