UZ

Сўнгги янгиликлар

12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  0 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  0 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  0 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   3 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  5 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  11 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  25 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  3 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  7 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  36 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  3

БАА ФА президенти: "Осиё Кубоги-2019да ҳар бир ўйин байрамдек ўтади" Янгиликлар

БАА ФА президенти: "Осиё Кубоги-2019да ҳар бир ўйин байрамдек ўтади"

Теглар :  Осиё КубогиБАА
БАА навбатдаги Осиё Кубоги-2019 мусобақаси учун жиддий тайёргарлик кўрмоқда.

БАА футбол ассоциацияси президенти Марван бин Галита ОФК расмий сайтига интервью бериб мусобақага тайёргарлик ҳамда БАА терма жамоасининг имкониятлари ҳақида гапирди.

Маълумки, Осиё Кубоги иккинчи бор БААда ўтказилади. Биринчиси 1996 йил ташкил этилган бўлиб, бунда Саудия Арабистони зафар қучганди. Саудияликлар мусобақанинг ҳал қилувчи финал баҳсида БААни пенальтилар сериясига кўра мағлуб этишган.

- БАА терма жамоаси 2015 йилги Осиё Кубогида 3-ўринни қўлга киритганди. Кейинги режалар қандай кўринишда бўлади?
- Албатта, бизда мақсад юқори. Биз ҳам қитъада ва жаҳонда ўзимизни кўрсатишни хоҳлаймиз. 2015 йил Австралияда бўлиб ўтган Осиё Кубогида кучли тўртликка киришни мақсад қилгандик. Якунда эса бронза медалларига эга чиққанмиз. Ўшанда фақат ярим финалда мезбон Австралияга имкониятни бой берганмиз. Эндиликда мухлислар катта иштиёқ билан Осиё Кубоги-2019ни кутишяпти. 2010 йил Гуангжоуда ўтказилган Осиё ўйинларида кумуш медалларни қўлга киритгандик. Бу йил Индонезияда бўлиб ўтган мусобақада эса учинчи ўринни олдик. Демак, ҳаммаси яхши кетяпти дея оламан. Биз мана шу жамоа билан 2020 йилги Токио Олимпиадасига боришга ҳаракат қиламиз.

- Осиё Кубогида иштирок этишдан асосий мақсад?
- Биз мусобақа мезбонимиз. Ҳамма ўйинлар ўз уйимизда бўлиб ўтади. Мақсад эса битта: чемпион бўлиш! Ижобий натижалар терма жамоанинг янада ишонч билан олға қадам ташлашини билдиради. Агар Осиё Кубогида зафар қучсак, шубҳасиз энг катта орзуларимиздан бири амалга ошган бўлади. Биз шунингдек, Индонезияда ўтказиладиган U-19 Осиё чемпионатини ҳам унутганимиз йўқ. Бу мусобақада ёшларимизга омад тилаб қоламан. Мақсад эса кучли тўртликка кириб U-20 жаҳон чемпионатига йўл олиш.

- Осиё Кубогига мезбонлик қилиш орқали БАА футбол ассоциацияси нималарга эришади?
- Бундай нуфузли мусобақага мезбонлик қилиш унда ғолиб чиқишдек гап. БАА ҳар доим жаҳон диққат марказида бўлишни хоҳлайди ва бизда кўплаб тадбирлар ташкил этилади. Бизнинг мамлакатда футбол инфратузилмаси юқори, ажойиб стадионларимиз бор, жамоат транспортлари доим хизматингизда, меҳмонхона ва дўконларни-ку гапирмаса ҳам бўлади. Биз тарихда биринчи бор 24та терма жамоа қатнашадиган қитъанинг энг нуфузли мусобақасини юқори савияда ўтказишга ҳаракат қиламиз. Тўртта шаҳарда бўлиб ўтадиган ҳамма ўйинлар мухлисларга байрам кайфиятини улашишини хоҳлаймиз.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика