БАА. “Ал Шабаб” - "Ал Жазира" учрашувида 10та гол урилди

Narzulla Saydullayev
4 дек 2016, 12:59
БАА чемпионатида 10-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Ушбу турда терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Азизбек Ҳайдаров тўп тепаётган “Ал Шабаб” клуби ўз уйида “Ал Жазира”ни қабул қилди.

Учрашувда мезбонлар сафида Томас Де Висенти 3та, меҳмонлар ҳужумчиси Али Мабҳут эса 4та гол уришга эришди. Якуний натижа эса хоккей ўйинини эслатиб юборди - 3:7. Ҳайдаров учрашувда тўлиқ ўйнади.

“Ал Шабаб” жамоаси 18 очко билан мусобақа жадвалининг 4-поғонасида бормоқда. 


БАА про лигаси

"Ал Шабаб" - "Ал Жазира" 3:7

Голлар: Томас Де Висенти 27, 70, 90+2 - Али Мабҳут 8, 25, 54, 80, Халфан Муборак Ал Шамси 23, Муборак Бусуффа 72, Фарис Жума 88

Четлатиш: Муҳаммад Али Айед 45 ("Ал Шабаб")

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›