UZ

Сўнгги янгиликлар

12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  0 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   0 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  17 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  13 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  38 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3

B ПРО-Лига. “Турон” мавсумни ғалаба билан бошлади Янгиликлар

B ПРО-Лига. “Турон” мавсумни ғалаба билан бошлади

Про-Лига "B" гуруҳи 1-турида "Турон" ўз майдонида "Локомотив-БФК" жамоасини қабул қилди.

Учрашувдан олдин ўзбек эстрада санъаткорлари ижросида концерт дастури ҳамда расмий шахслар иштирокида Ўзбекистон туманида Про-Лига учрашувларининг очилиш маросими бўлиб ўтди. 5000га яқин мухлис қаршисида ўтган очилиш маросими юқори савияда ташкил этилди.

Учрашувнинг биринчи бўлими кескин курашларга бой тарзда ўтди. Ҳар икки жамоа вакиллари рақиблари дарвозасини ишғол қилиш учун астойдил ҳаракат қилган бўлсаларда, дарвозалар дахлсиз қолди.

Учрашувнинг иккинчи бўлими майдон эгаларининг фаол ҳаракатлари билан бошланди. Ниҳоят 50-дақиқага келиб учрашувда ҳисоб очилди. «Турон» жамоасининг ёш футболчиси Муҳаммадазиз Обиджонов кучли зарба билан «Локомотив-БФК» дарвозасини ишғол қилди. Шундан сўнг ҳар икки жамоа вакилларида рақиб дарвозасига гол киритиш учун имкониятлар юзага келган бўлсада, вазиятлар самарасиз якунланди.

Шу тариқа «Турон» жамоаси ўз майдонида «Локомотив-БФК»ни кичик 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, 3 очко соҳибига айланди.


ПРО-лига. "B" гуруҳи.
1-тур
“Турон" – “Локомотив-БФК” 1:0 (0:0)
Гол:
Муҳаммадазиз Обиджонов 50, (1:0)
Ҳакамлар: Элёр Турсунов, Максим Нехочин, Абдулхамид Абдураимов, Шахбоз Ваҳобжонов.
Назоратчи: А. Тамбовцев
Комиссар: Ойбек Юнусов.

«Турон»: 1. Алишер Фахриддинов, 2. Абдулазиз Абдурашидов, 3. Оқил Махмудов, 5. Ойбек Ахматов, 7. Акбар Абдурахмонов, 8. Ахрор Умержонов, 10. Мўйдин Мамазулунов, 11. Мухаммад Обиджонов, 15. Шохрух Холматов, 18. Аслиддин Тоштемиров, 25. Исмоил Охунжонов.
Захира:12. Мирзохид Жалилов, 14. Абдухолиқ Зиёев, 17. Достон Мелиқўзиев, 19. Алишер Зиёвуддинов, 20. Аъзам Солижонов, 22. Билол Мухторов, 23. Шукур Рустамжонов

«Локомотив-БФК»: 52. Сардор Содиқов, 5. Абдулазиз Нишанбоев, 23. Муроджон Адашбоев, 20. Жавохир Олимжонов, 6. Фарход Мухаммаджонов, 9. Рустам Хазратқулов, 4. Сардор Исмоилов, 14. Асилбек Орифжонов, 11. Арслонбек Султонов, 27. Мухаммадали Султонов, 10. Бобур Тиллабоев.
Заҳира: 1.Алексей Ким, 8.Жавоҳир Алиқўзиев, 12.Саидмирзо Тўхтасинов, 18. Артур Аванасов, 21.Шахбоз Қаландаров, 24. Жаҳонгир Омонжонов, 25.Юсуфбек Шоимов.


Бекзод Толибов тайёрлади.


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика