

"L’Equipe" хабарига кўра, эронлик футболчи "Лион"га ўтиши мумкин. Унинг ўйинлари жамоа бош мураббийи Петер Бошга маъқул келган.
Бунга қадар Азмун миш-мишлар орқали "Байер", "Рома" ва "Интер" клублари билан ҳам боғланди. Аммо ҳозирча "Зенит" форвардини сотгиси келмаяпти.
"Transfermarkt" портали футболчини 25 миллион еврога баҳолаган. У "Зенит" таркибида 87 ўйинда қатнашиб, 57 гол ва 19 ассист қайд этди.



