Азмун А Серияга кўчиб ўтишга жуда ҳам яқин турибди

Mirjalol Normatov
10 май 2020, 13:27
"Зенит" ҳужумчиси Сардор Азмун "Наполи" қизиқишлари доирасида.

"Gazzetta dello Sport" хабарига кўра, неаполитанликлар Азмуннинг трансфери борасида илк қадамларни ташлаган. Бироқ муаммо шунда бўлмоқдаки, "Наполи" ҳозирча Дрис Мертенснинг келажаги борасида бир қарорга келмади. Шу боисдан клуб спорт директори Кристиано Жунтоли эронлик футболчи билан расмий музокараларга киришишга кечикмоқда.

Азмун айнан Мертенснинг ўрнига олиб келиниши режалаштирилмоқда.

Азмуннинг ўзи ҳам Италияда фаолиятини давом эттиришни истамоқда. Ушбу мавсумда 25 ёшли форвард 29 ўйинда 14 гол ва 7 ассист қайд этди. Унинг бозор нархи 15 млн еврога баҳоланмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport