UZ

Сўнгги янгиликлар

08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  1 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  0 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   4 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  6 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  2

Азизжон Ғаниев: "Суперкубокдаги ғалабани ота-онамга бағишлайман" Янгиликлар

Азизжон Ғаниев: "Суперкубокдаги ғалабани ота-онамга бағишлайман"

Кеча БАА Суперкубоги учун баҳсда "Шабаб Ал Аҳли" "Шаржа"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Ушбу ўйиндан кейин "Шабаб Ал Аҳли" ярим ҳимоячиси ўзбекистонлик Азизжон Ғаниевнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Азизжон Суперкубокдаги ғалаба муборак бўлсин! Ўйин қандай ўтди?

- Табрик учун раҳмат. Мени қувватлаб турган барча мухлисларга ҳам миннатдорчилик билдирмоқчиман, барчага раҳмат. "Шаржа"га қарши қизиқарли ўйин бўлди. Иккала жамоа ҳам ғолиб бўлиш учун охиригача курашди. Сўнгги дақиқаларда гол уриб ғалаба қозондик, жамоамга фойдам текканидан хурсандман.

- Рақиб сафида ўзбекистонлик Отабек Шукуров ўйнади...

- Отабек Шукуров билан учрашувдан олдин гаплашдик, бир-биримизга омад тиладик. Ўйиндан кейин Отабек ака ёнимга келиб ғалаба билан табрикладилар, мен учун хурсанд эканликларини айтдилар. Уларга кейинги ўйинларда омад ёр бўлишини тиладим.




- Кечаги ғалабани кимга бағишлайсиз?

- Ушбу ғалабани уйда дуо қилиб турган ота-онамга бағишлайман. Шу даражага етишимда улар жуда ҳам катта ҳисса қўшишган.

- Сўнгги савол Достонбек Ҳамдамов БАА чемпионатига кўчиб ўтди. Дастлабки ўйин айнан сиз ўйнаётган "Шабаб Ал Аҳли"га қарши ўтди...

- "Ал Наср" билан шартнома тузган Достон ака учун жуда ҳам хурсанд бўлдим. Биринчи ўйин доим оғир бўлади, айниқса бегона чемпионатда. Худо хоҳласа ўзларининг энг яхши ўйинлари билан барчани хурсанд қиладилар.


Нарзулла суҳбатлашди

Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика