UZ

Сўнгги янгиликлар

13:03"Лос-Анжелес" Сонга йилига 20 млн доллар таклиф қилди. МЛСда фақат Месси кўпроқ маош олади - 20,45 млн  0 12:35Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"да қолади  0 12:08ПСЖ 68 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  1 11:32"Реал" ва "Барселона" "Челси" форвардига даъвогарлик қилмоқда  2 10:54Хоразмлик мухлисларга хушхабар. "Хоразм" уйига қайтмоқда  8 10:42ПСЖ футболчисини "Галатасарой"га таклиф қилди  0 10:07"Манчестер Юнайтед" "Барселона" футболчисига 70 миллион евро таклиф қилди  0 09:30Русланбек Жиянов: "Иккинчи таймда ўйинимиз очилди"  2 09:02Жиззахдаги стадион "ёнган" учрашувдан ГАЛEРEЯ  0 08:33Ўртоқлик учрашуви. Ҳусанов майдонга тушган баҳсда "Манчестер Сити" ғалаба қозонди  2 08:04Суперлига. Бугун 16-тур якунланади  2 07:35Лионель Месси жароҳат олди  2 07:05Суперлига. "Бунёдкор" ва "Насаф" сафарда ғалаба қозонди, "Навбаҳор" эса "Динамо" билан дуранг ўйнади  0 06:30Сергей Лушчан: "Омадимиз келиб мағлубиятдан қутулиб қолдик. Жамоанинг 40% йиғиннинг сўнгги кунларида сафимизга келиб қўшилди"  2 03:00Вадим Абрамов: "Агар ўйин натижасини биринчи бўлимдаёқ ҳал қилиб қўйганимизда бундай савол бермаган бўлардингиз"  3

Азиз Турғунбоев масаласида ЎФАнинг махсус комиссияси иш бошлади, қарор 5 февралда қабул қилиниши мумкин Янгиликлар

Азиз Турғунбоев масаласида ЎФАнинг махсус комиссияси иш бошлади, қарор 5 февралда қабул қилиниши мумкин

Азиз Турғунбоевнинг қайси клубга тегишли эканлиги масаласи долзарб бўлиб турганидан хабарингиз бор.

Жорий йилнинг 22 январь куни "Пахтакор" клуби Азиз Турғунбоев билан 1 январь куни тузилган шартномани ОФК Чемпионлар лигаси саралаш баҳслари учун рўйхатдан ўтказишга олиб келди. 28 январь куни эса клуб ПФЛ бош директорига мазкур шартномага имзо қўйган футболчи "Навбаҳор" сафида хориж йиғинида иштирок этаётгани юзасидан шикоят аризаси билан мурожаат йўллади. Шундан сўнг мазкур шикоят аризаси ПФЛ томонидан ЎФАнинг "Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича қўмита"сига оширилди.

Натижада "Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича қўмита" ҳамда "Интизом ва одоб-ахлоқ қўмитаси" комиссияси бугун, 2 февраль санасидан ушбу масала юзасидан иш бошлади. Шу боисдан бугун ҳар учала томон ЎФА биносига чақирилди ва улар навбатма-навбат тингланди. Дастлаб Азиз Турғунбоевнинг ўзи вазиятга изоҳ берди. Сўнгра "Пахтакор" спорт директори Жаъфар Ирисметов таклиф этилди ва унинг фикрлари эшитилди. Кейин эса "Навбаҳор" вице-президенти Шамшод Сариков ва клуб директори Расул Акрамов комиссия аъзоларига ўз талқинини баён этди. Шунингдек, "Интизом ва одоб-ахлоқ қўмитаси" сўрови билан суҳбатга чақирилган, мазкур вазиятдан бевосита хабардор бўлган "Навбаҳор" жамоаси собиқ бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ҳам ушбу низоли вазият юзасидан ўз билганлари билан ўртоқлашди.

Азиз Турғунбоевнинг трансфери бўйича йиғилиш бўлиб ўтди ФОТО


Футболчи ҳам, клублар ҳам ушбу чигал ҳолат қандай юзага келгани борасидаги ўз талқинларини гапириб беришди. Комиссия аъзолари суҳбат давомида вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Азиз Турғунбоевга ҳам, клублар вакилларига ҳам саволлар билан мурожаат қилди.

Якунда ҳар учала томон, шунингдек, "Навбаҳор" жамоаси собиқ бош мураббийи Илҳом Мўминжоновнинг барчаси тинглаб бўлингач, комиссия мазкур чигал вазиятни ечишга ёрдам берадиган далил ва ҳужжатларни тақдим этиш учун томонларга душанба куни соат 12:00гача вақт берди. Комиссия аъзолари мазкур ҳолат юзасидан тўпланган барча фактларни сешанба, 5 февраль куни муҳокама этиш учун яна тўпланади.


Агар ушбу масала бўйича яна қўшимча маълумот ва кўрсатмалар талаб этилмаса, комиссия ўз қарорини 5 февраль куни эълон қилиши мумкин.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика