UZ

Сўнгги янгиликлар

11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  0 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  7 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  2 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  6 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  1 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  9 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4 07:49Про лига. Бугун учинчи тур якунланади  1 07:25Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Қаршида ўйинлар бор  3 01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  1 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  3 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  8 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  16

Азиз Тўхтабоев: “Ёшлар жуда таъсирчан бўлади...” Янгиликлар

Азиз Тўхтабоев: “Ёшлар жуда таъсирчан бўлади...”

Coca Cola суперлига 17-тур доирасидаги «Қўқон-1912» - «Сурхон» учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Қўқон1912” жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчиси Азиз Тўхтабоев қатнашди.

- Ўйинда тезкор гол киритдик. Кейин рақиб футболчилари ҳисобни тенглаштиришди. Бутун ўйин давомида футболчиларимиз борларини бериб ўйнашди. Бунинг учун уларга раҳмат айтаман. Ҳеч бир ғалаба осонликча бўлмайди. Бугунги ғалабамизда мухлисларимизнинг ҳиссаси ҳам катта бўлди. Вазиятлардан фойдаланишда бироз камчиликларимиз бор. 

Ҳужумчиларимизга совуққонлик етишмаяпти. Улар голли вазиятларда бироз шошилиб қолишди. Акс ҳолда бугун ҳисоб йирик кўриниш олиши мумкин эди.

Бугунги ўйинда Авазхон Маматхўжаев ҳар иккала голда ҳам иштирок этди. Унинг келажаги порлоқ деб ўйлайман. Унинг бунданда яхши ўйинлари ҳали олдинда.

Мухлисларимиз ёш футболчиларимизни қўллаб-қувватлашларини тилаб қолардим. Чунки ёшлар жуда таъсирчан бўлади, уларни ҳозир қўллаб турсак ўйинлари янада очилади деб ўйлайман.

Бугун майдонда ўйнаган барча футболчиларимиз яхши ўйнашди. Иккинчи давра арафасида жамоамиз сафига келиб қўшилган ёш футболчилар жамоамизга тезда мослашишди. Улардан ҳали умидимиз катта. Синдаров ҳамда Аҳмадовларнинг ўйини бизни тўлиқ қониқтирмоқда. Жамоамизда ички муҳит айни кунларда жуда ажойиб. Бизни қўллаб турган барча мухлисларимизга бош эгиб таъзим қиламан.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика