UZ

Сўнгги янгиликлар

16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  2 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  11 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  9 15:00U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластин билан муҳим ўйинда қатнашмоқда (онлайн ҳисоб)  21 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  1 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  1 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  9 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  4 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  44 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  9

Азиз Ибрагимов: "Мухлисларга ғалаба тақдим этганимиздан хурсандмиз" Янгиликлар

Азиз Ибрагимов: "Мухлисларга ғалаба тақдим этганимиздан хурсандмиз"

Хориждаги узоқ йиллик фаолиятидан сўнг юртимизга қайтган Азиз Ибрагимов “Андижон” сафида ўйнашни бошлади.
Чехиядан сертификат қоғозлари келгач ярим ҳимоячи 15-турда “Қизилқум”га қарши учрашувда майдонга тушди. Эътиборлиси, Ибрагимов биринчи ўйинидаёқ гол уриб, ўзига билдирилган ишончни оқлашни бошлашди. Албатта, шу куни у ишқибозларга ёқадиган ўйин намойиш этди. Гол уришдан ташқари Азиз ўйин давомида бир неча бор кучли зарбалари билан рақиб дарвозасига хавф туғдирди. “Қизилқум”га қарши кечган ўйиндан сўнг футболчи билан суҳбатлашдик.

 - Биринчи навбатда жамоамиз мухлисларини ғалаба билан табриклайман, - деб гап бошлади Ибрагимов. – “Андижон” қийин аҳволда қолган бўлишига қарамай, бунинг устига бундай иссиқ ҳавода улар стадионга келиб бизни муносиб тарзда қўллаб-қувватлашгани учун раҳмат айтаман. Ўйлайманки, ишқибозларимизнинг ишончини оқлай олдик. Мухлисларга ғалаба тақдим эта олганимиздан хурсандмиз. Худо хоҳласа, кейинги ўйинларни ҳам мана шундай ўтказишга ҳаракат қиламиз. Ўйин жараёни ҳақида гапирадиган бўлсам, биз бу учрашувда қарши ҳужум тактикасига таянаб ўйнадик. Чунки ҳозир таркибимиз янги ва бир-бирларимизни тўла тушуниб олишларимиз вақт керак бўлади. Фақат ҳужумни ўйлаб олдинга ташлансак нотўғри бўларди. Шу боис мураббийларимиз яхши тактика танлашди деб ўйлайман. Биринчи бўлимда бу тактикадаги ўйинимиз ўз самарасини берди ва иккита ҳужумимиз гол билан якунланди. Балки мухлисларга ёқадиган шиддатли ўйин кўрсатмагандирмиз, лекин муҳими биз учун 3 очко эди ва буни қўлга кирита олдик.

- “Қизилқум” дарвозасини чиройли тарзда ишғол қилдингиз...
 - Ҳазил тариқасига Абдулатифга “Қизилқум” билан ўйинда иккаламиз иккитадан гол урамиз деб айтгандим. Ниятимиз холис экан мақсадимизга эришдик. Учрашувдан бир кун олдин “Соғлом авлод” стадионига кириб келаётганимизда навоийликлар машғулотларини якунлашаётган экан. Ана шу вазиятда “Қизилқум” футболчилари дарвозабонга зарбалар бериш устида ишлашаётганди. Рақиб посбони Макосин тўп тепилаётганда ўз жойини ташлаб олдинга чиқиб кетаётганига эътибор қаратдим. Буни ана шу пайтда жамоадошларимга ҳам айтгандим. Биринчи бўлим охирларида тўп менга тушганда дарвозабонни олдинга чиқиб кетганини кўрдим ва дарҳол ўша ҳолатни ёдга олиб тўпни узоқдан тепишга қарор қилдим. Йўллаган зарбам эса аниқ чиқди. Ўйин давомида гол уришим учун яна имкониятлар бўлди. Бироқ кейинги вазиятларда зарбаларим ноаниқ кетди.

- Ўйин тақдири биринчи бўлимдаёқ ҳал бўлди. Умуман танаффусда мураббийлар томонидан қандай кўрсатмалар берилганди?
 - Иккинчи таймда “Қизилқум” ўйин темпини оширади деб ўйлагандим. Яхшики, ундай бўлмади. Биринчи бўлим тугагач кийиниш хонасига кирганимизда мураббийимиз ҳисобни 0:0 деб ўйлаб ҳаракат қилишда тўхтаманглар деб уқтирди. Шунингдек, мана шу ўйинимизни иккинчи таймда ҳам давом эттиринглар деб айтди. Бугун мураббийларимизнинг кўрсатмаларини бажара олдик деб ўйлайман.

- Мухлислар ғалабани анча соғиниб қолишганди. Жамоа етакчиси сифатида ғалабали ўйинлар давом этишига ишонасизми?
 - Агар “Андижон”ни олий лигада қолишига ишонмаганимда бу ерга келмасдим. Мураббийлар иккинчи даврага яхши жамоа шакллантиришди. Гарчи “Пахтакор”га қарши баҳсда кўплаб асосий футболчилар тўп суришмаган бўлса-да, жамоадошларим ёмон ўйин кўрсатишгани йўқ. Аслида “Пахтакор”га қарши ўзимни ҳам ўйнаш ниятим бор эди. Бироқ Чехиядан сертификатим келмагани боис майдонга туша олмадим. Мана энди ҳаммаси жойида ва кейинги турда “Машъал” билан баҳсда сафардан очко олиб келишга ҳаракат қиламиз.

- Узоқ танаффусдан кейин чемпионатимизда дастлабки учрашувингизни ўтказдингиз. Ўтган 8 йилдан сўнг сизга қандай ўзгаришлар сезиляпти?
 - Бугун жуда иссиқ ҳавода тўп сурдик ва бу бироз қийинчилик туғдирди. Биринчи ўринда шу нарса билинди. Чунки Чехияда ҳаво салқин ва ўйинлар ҳам кечроқ ўтказилади. Шу боис об-ҳавога кўникишим қийин бўлди. Ўйин борасида гапирадиган бўлсам, аввал қандай бўлса ҳозир ҳам деярли шундай. Катта ўзгаришларни кўрганим йўқ. Фақат бир жиҳатни айтишим мумкин, тўп эгаллаб олганингиздан сўнг қаерга пас бериш борасида фикрлаб олишингиз учун сизда имконият бўлади. Европада эса ундай эмас тез фикрлаб қарор қабул қилиш керак бўлади. Лекин бу билан бизнинг чемпионатда ўйинлар секин демоқчи эмасман. Барибир Осиё ва Европа футболида фарқ бор. Европада тезкорлик ва жисмоний ҳолатга эътибор қаратилса, бизда техникага ҳамда жамоавий ўйинга катта урғу берилади.

- Иккинчи давра бошланди. Жамоалар ҳақида фикрингиз қандай?
 - Тўғриси, 8 йиллик танаффусдан кейин кўплаб футболчилар ва жамоалар мен учун нотаниш. Бунинг устига ўйинлар энди бошланди. Шунинг учун рақибларнинг кучига ҳозирдан баҳо беришим қийин. Аввалги турда “Пахтакор”нинг ўйинини кузатдим. Аммо жамоа менга у қадар кучли кўринмади. Балки ўртада бир ой танаффус бўлгани ўз таъсирини кўрсатгандир. Бошқа жамоалар тўғрисида эса ўйнаганимиздан кейин бир нима дейишим мумкин.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика