UZ

Сўнгги янгиликлар

17:09Беллингем ва Родриго "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 16:55Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ"  8 16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  8 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   3 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  8 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  4 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  6 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  28 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  4 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   11 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  3 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0

Азиз Ҳайдаров: "Саудия Арабистони билан ўйинда футболимиз қаердалиги билинди" Янгиликлар

Азиз Ҳайдаров: "Саудия Арабистони билан ўйинда футболимиз қаердалиги билинди"

Жаҳон чемпионати йўлланмаси билан хайрлашган терма жамоамиз бугун юртимизга қайтди.

Ҳамюртларимизни Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортда кутиб олиш учун мухлислар қатори championat.asia сайти жамоаси ҳам етиб борди. Мухбиримиз воқеа жойида ЎФА терма жамоалар бўлими бошлиғи Азиз Ҳайдаровга бир нечта саволлар билан юзланди.

- Мухлислар умуман олганда омма Саудия Арабистонидан учралган мағлубиятни шармандали, дея баҳолади. Тарихда биринчи маротаба ушбу босқичда қолиб кетдик. Дастлаб шу ҳақида...

- Ўзилар ўйинни кўрдинглар. Таркиб биз учун ҳам, раҳбарият учун ҳам янгилик бўлди, дея оламан. Ўйинга икки кун қолганда янги тактика танланди. Учрашувга тайёрланган режа ўзини оқламади. Эътибор берган бўлсангиз футболчилар ўз позицияларида ўйнамади. Қайсидир маънода кўник олишмади, дейиш мумкин. Ўйлайманки, ушбу учрашувдан футболчилар ўзлари учун тажриба олишди, маҳаллий мураббийларимиз керакли хулосани чиқаришди. Менинг шахсий фикримга келадиган бўлсак, дастлабки икки ўйин биз учун ҳақиқий "тревога" бўлди. Саудия Арабистони билан учрашувда футболимизнинг қаердалиги кўриниб қолди. Футболимиз ўзидан ўзи бундай пастга тушиб қолгани йўқ. Мен бу ҳақида анчадан бери гапираман. Футболимизни ҳамма нарсалардан тозалашимиз керак. Чуқурликдан кўтарилишга ҳаракат қиламиз. Бу биз учун катта дарс бўлди. Футболга тегишли инсонлар барчамиз хулоса чиқарамиз. Бундай учрашувларни ақл билан, хотиржам ўйлаб таҳлил қилишимиз лозим. Эртага конгрессда қандай топшириқлар бўлади, футболга алоқадор бўлиб қоламиз йўқми раҳбарлар ҳал қилишади. Нима дейишса ўша бўлади, берган кўрсатмалари асосида юрамиз. 

- Фаластин билан биринчи ўйиндаги мағлубиятдан сўнг мухлислар Вадим Абрамовни терма жамоа бошқарувини олишни талаб  қилганди. Аэрапортда йиғилган кўпчилик мухлислар бош мураббийдан норози. Бундай натижадан сўнг истеъфо кўрамизми?

- Менга қўйиб берса анча олдин олиб ташлаган бўлардим. Лекин вақт кам қолгани учун таваккалга қўл уролмадик. Ўзим бу мураббий билан ишлаганман. Олимпия терма жамоасидан миллий терма жамоагача отадек мураббий бўлган. Бироқ бугунги кун тенденцияларига жавоб берадиган мураббий излашимиз керак. Мен мураббийни яхши ёки ёмон демоқчимасман. Нафақат мураббий, балки ҳаммамиз ютқаздик. Мухлислардан футболчиларни ҳақоратламасликларини сўраб қоламан. Улар эртанги кунимиз. Футболчиларимиз кўпайиб ётганида ҳам тушунардим. Уларга яхши шароит яратиб бериб кейин сўрашимиз керак.

- Вадим Абрамовга барча шароитлар яратиб берилди. 2020 йилда ҳеч қайси терма жамоа йиғин ташқил қилмаса ҳам олтита ўйин ташкил қилиб берилди. Демак барча масъулият мураббийнинг зиммасида қолмоқда...

- Масъулият ҳаммамизнинг бўйнимизда. Мураббий қаердадир яхши, қаердадир ёмон ишлади. Уни вақтлироқ алмаштиришимиз керак эди. Таваккалга бормадик. Қисқа вақтда битта мураббий топиб барчасини зиммасига юклаш ҳам нотўғри бўларди. Хориждан бирор мураббий жалб қилсак унга вақт керак. Вақтдан ютиш учун ҳам бундай қарор қилмадик. Футболимиз олдинга интилишда давом этиши керак. Эски нарсаларга қараб янги ҳаёт қуришимиз керакмас. Биз учун катта зарба бўлди. Тўғри хулоса чиқаришимиз зарур. Ҳалоллик, чин кўнгилдан ишлаш, футболчиларга ҳаттоки ЎФАдаги ходимларга ҳам профессионаллик керак. 

- Маҳаллий мураббийлардан терма жамоа даражасидагиси борми? Кимларни алоҳида ажратиб кўрсата оласиз?

- Тўғрисини айтсам иш услуби ёқадиган икки нафар мураббий бор. Улардан бири Рўзиқул Бердиев бўлса, иккинчиси Тимур Кападзе. Тимур Кападзе билан бевосита ушбу жараёнда ишладик. Янги иновацион, янгича тенденцияда ишлайдиган мураббий.  Эрталабдан кечгача изланишда. "Олимпик" ёш жамоа бўлишига қарамасдан ақлли футбол кўрсатмоқда. Бу уни терма жамоа мураббийи бўлади, дегани эмас. Терма жамоа катта босим дегани. Биздан катта раҳбарлар бор. Ҳаммасини кўриб чиқишади. 



Рейтинг: -50   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика