UZ

Сўнгги янгиликлар

17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  1 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  0 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  0 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  7 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  28 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  1 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  22 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  7

Азиз Ҳайдаров ҳеч қаерда ошкор қилинмаган ҳақиқатларни гапирди - "Ростов" ва "Ал Шабаб" ўртасидаги таклиф қай тариқа ғалати ҳал этилгани ҳақида Янгиликлар

Азиз Ҳайдаров ҳеч қаерда ошкор қилинмаган ҳақиқатларни гапирди - "Ростов" ва "Ал Шабаб" ўртасидаги таклиф қай тариқа ғалати ҳал этилгани ҳақида

Куни кеча таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўзининг телеграмдаги канали орқали футболчилик фаолиятини тугатган Азиз Ҳайдаровга оид баъзи қизиқарли маълумотларни тақдим этди.

Никимбаев Ҳайдаровнинг футболчилик фаолияти қандай бошланганини эслаб қуйидагиларни ёзди:

"18 ёшли Азиз Ҳайдаров Иккинчи лиганинг "Чилонзор" жамоасида ўйнаб юрган кезларида, 2003 йилнинг ноябрь ойида "Локомотив" клубида кўрикда бўлади. Лекин бу Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси эмас, балки Москва клуби эди. Кучли чақирув бўлган. Ўшанда негадир Олий лигадаги жамоаларимиз мураббийлари назарига тушмаган Ҳайдаров ўзини кучини синаб кўриш учун Россиянинг гранд жамоаси томон йўл олади.

Очиғини айтганда, менинг ўзим ҳам бундай футболчи борлиги ҳақида тасодифан билгандим. 2003 йили ноябрь ойида Москвада ҳакамлар хотирасига бағишланган "Николай Латишев" турнири бўлаётганди ва унда Ўзбекистон терма жамоаси қатнашган. Айнан ўша турнирда менга Ҳайдаров ҳақида ва унинг Москванинг "Локомотив" жамоаси кўригида бўлгани айтилган. Афсуски ўшанда Азиз Ҳайдаров кўрикдан ўта олмаган ва ортга қайтганди. Ўшандан сўнг унинг оиласининг бошини оғдириб, сохта агентлар Ҳайдаровга Қозоғистондан шартнома таклиф қилишган. Энг қизиғи, бу Қозоғистоннинг элит жамоалари ҳам бўлмаган. 2000 йиллар бошида кўплаб футболчиларимиз Қозоғистон чемпионатига йўл олишди.

Кўпчилиги ўша мамлакат паспортларини ҳам олишганди. Баъзиларининг эса ёшлари кичрайтирилган, Жасур Нарзиқулов эса умуман исмини ҳам ўзгартириб юборганди. Агарда ўшанда Ҳайдаров Қозоғистонга кетиб қолганида, терма жамоамиз шундай футболчини буткул йўқотиши мумкин эди. Ўшанда вазиятга федерациянинг ўша пайтдаги раҳбарияти аралашишига тўғри келган. Бахтиёр Рахимовнинг тавсиясига кўра Ҳайдаровни Тошкентнинг "Локомотив" клуби кўрикдан ўтказган. Йиғинда ўзини кўрсатган Азиз Ҳайдаров "Локо" аъзосига айланган ва 1,5 йилдан кейин ёшлар терма жамоаси билан Осиё Кубогида иштирок этган. 

Азиз Ҳайдаровнинг мазкур тарихи ёш футболчиларнинг хорижга ўтиб кетиши доим ҳам яхшиликка хизмат қилмаслигига мисол бўлади", - дея Никимбаев фаолиятини тугатган Азиз Ҳайдаров борасида кичик тарихни эслади.



Алишер Никимбаевнинг мазкур постидан илҳомланган Азиз Ҳайдаров "championat.asia" сайтига мурожаат қилиб, баъзи тузатиш ва аниқликларни киритиб, ўша тарихга қўшимча киритди.

Шунингдек, Ҳайдаров ўзининг фаолиятига доир баъзи қизиқ тарихларни эслаб, БАА чемпионатига қандай йўл олгани ва буни қай тариқа ҳал этгани ҳақидаги ҳеч қаерда ошкор қилинмаган ҳақиқатларни гапирди. Азиз Ҳайдаров унинг "Локомотив" Тошкент клубига ўтишида Бахтиёр Рахимовнинг алоқадорлиги бўлмагани ва Москванинг ҳамда Тошкентнинг "Локо"сига бориб қолишида Бахтиёр Саидовнинг хизматлари катта бўлганини таъкидлади. Қуйида Азиз Ҳайдаровнинг ҳеч қаерда айтмаган ҳақиқатларини эътиборингизга ҳавола этамиз:

- Никимбаевнинг гапларининг кўп қисми ҳақиқатга яқин. Лекин шундай жойлари борки,  мен ўша маълумотларга тузатиш ва қўшимчалар қилишни лозим топдим. Чунки буни мендан кўра яхшироқ биладиган инсон йўқ.  "Чилонзор" жамоасида ўйнаб юрган кезларим ёшимда 17да бўлган. Ўшанда "Умид ниҳоллари" мусобақаси бўларди. Фарғонада ўтган "Умид ниҳоллари"да Тошкент жамоаси шарафини ҳимоя қилганмиз. Бизни Бахтиёр ака Саидов шуғуллантирарган. Мен "Умид ниҳоллари"дан кейин футболчиликни ташламоқчи эканлигимни айтганимда, Бахтиёр ака Саидов бунга қаршилик қилиб, футболни ташламаслигим лозимлигини айтган: "Футболни ташлама, сенга яқинда яхши вариантлар чиқади, мен сени Москванинг "Локомотив" клубига кўрикка юбораман", дегандилар.

Кейин мен билан бевосита мулоқотда бўлиб, чамаси 10 кундан кейин истасанг Қозоғистоннинг "Ордабаси" жамоасига бориб кўрасан, ёқса, ўша клубга ўтасан дедилар. Мен эса табиийки рози бўлдим. Сўнгра йўлга чиқдик. Ҳақиқатдан ҳам ўшанда 10 нафарга яқин футболчилар Қозоғистон томон отландик. Очиғи, мен ёш бўлганим учун ҳеч кимни танимаганман. Ҳаммаси футболчилар экан. Аммо мен уларни ўшанда танимаганман. Қисқаси бордик, ўйинда майдонга тушдик. Мен зўр ўйнадим, голлар урдим. Кейин ортга қайтдим. Қолганлар нима қилди, қолдими ёки йўқ, мен билмадим. Лекин мен у ерда қолмаслигимни айтиб, қайтиб кетдим. Чунки жамоа даражаси менга маъқул келмади. Қўшимчасига уйдан, оиламдан узоқлашгим келмади. Сўнгра 2 ойдан кейин Бахтиёр ака яна мен билан алоқага чиқиб, Москванинг "Локомотив" клубига юбормоқчи эканликларини айтдилар.

Рости, ўшанда кулворгим келди. Бахтиёр акага, мен Ўзбекистон клубларининг йиғинидан ўтолмаяпман, менга 1 ҳафта вақт етмаяпти, ўхшамаяпти, дедим. Қанақасига Москванинг "Локомотив" жамоасига бораман, дедим. Бахтиёр ака менга ҳеч қаерга кетиб қолмасдан, қимирламай ўтиришимни айтиб кетдилар. Орадан 2 ой ўтгач олдимга келиб, паспортимни сўрадилар. Мен тинчликми ака десам, сени "Локомотив" клубига кўрикка юбораман, Юрий Сёминнинг ёрдамчиси Борис Петрович мени ўртоғим бўлади дедилар. Паспортимни олиб кетгач, эртаси куни Москвага бориб келиш чиптаси ва қўлимга 300 АҚШ доллари пул бердилар. Керакли кийимларни сотиб олгач Москвага йўл олдим. Мен ўшанда 3 ой "Локомотив"да бўлдим. Шундан сўнг Юрий Сёмин ва Борис Петрович "Динамо" Киевга ўтиб кетишди. Уларни ўрнига келган бошқа мураббийлар мени жамоада кўришни исташмаётганини айтиб, ҳужжатларимни қўлимга топширишди. Шундан сўнг ортга қайтдим.

Москвадан қайтиб келгач 2 кундан сўнг Тошкентдаги МҲСК стадионидаги келдим. Ўша ерда янги чиққан "Локомотив" билан "Металлург" ўйнаётганди. Мен ҳам ўша учрашувда "Локо" сафида майдонга тушдим ва 75 дақиқа ўйнадим. Ўшанда Ҳикмат Ҳошимов билан иккаламиз учун бутун умрга эсда қоларли воқеа бўлган. Мен Ҳошимовни бурниларига бехосдан тепиб синдириб қўйганман. Ҳозиргача ўша воқеани эслаб кулишиб турамиз. 

Шундан сўнг "Локомотив" клубининг ўша пайтдаги президенти Баҳодир ака Назиров билан шартнома тузгандим. Дастлаб ўринсобарлар таркибида, кейин асосий жамоа ва шундан сўнг терма жамоадан чақирув олдим. Кейинчалик "Бунёдкор"га ўтдим, сўнгра менда хорижга кетиш имконияти пайдо бўлди. Мен бундан қандай фойдаландим? Ўшанда мени олдимда иккита аниқ таклиф бўлди. Бири Россия, иккинчиси БАА. 

Икки ўт орасида қолгандим. Мураббийларим "Ростов" варианти маъқуллигини таъкидлашди. Отам эса Бирлашган Араб Амирлигига йўл олишимни маслаҳат бердилар. Ўша пайтда биз миллий жамоамиз билан Австрияда йиғинда қатнашаётгандик. Вадим Абрамов бошчилигидаги терма жамоа аъзолари ва шахсан Карленович ҳам гувоҳ, мен қайси жамоага ўтишимни майдон марказидан тепилган тўп орқали ҳал этганман. Яъни, майдон марказидаги ён чизиқ устидан тўпни дарвозанинг тўсинига теккизсам БАА, теккиза олмасам Россияга йўл олишимни айтиб тўпни тепганман. Худодан сўрадим ва нима бўлса бўлди деб тўпни ўрнатилган чизиқдан тепдим. Абрамов ва терма жамоанинг бошқа аъзолари гувоҳлигида тепган тўпим тўсинга теккан. Натижада мен БААнинг "Ал Шабаб" жамоасига кетганман. Бу Худо менга берган йўл бўлди деб ўйлайман.

Тўғрисини айтиш керак, қаерга кетишимни майдон ва тўп ҳал қилиб берди. Худо шуни хоҳлади. Ўйлайманки, мен бундан ҳеч нарса ютқазмадим. Аксинча, жуда кўп нарсаларни ютдим, деб ўйлайман. Ёшлигидан амирликларга кетди, дейдиганларга қўшилмайман. Чунки мен ўша ердаги фаолиятим орқали ўзим учун жуда кўп нарсаларни ютдим. Нима ютдим? Биринчи навбатда оиламни топдим. Чунки айнан оилам ва фарзандларим менга куч-қувват беради. Бунинг учун Худога шукур қиламан. Энг катта ютган нарсам, бу ўша ердаги бир дўстим сабабчи бўлиб Худоимни танидим. Бу эса менга жуда кўп нарсаларда ёрдам берди. Худо хоҳласа келгуси ишимда ҳам бу жуда катта ёрдам беради. Агарда ҳамма нарсани ўз вақтида қилиб, ҳиёнат қилинмаса, Худо барака беради. Умуман барча ишда барака бўлади. 

Биз ҳозир фақат Саудия Арабистони ҳақида эмас, балки барча рақибларимиз, ҳамма нарса ҳақида ўйлашимиз керак. Асосийси, ҳар бир баҳсга футболчиларни оптимал ҳолатда етиб боришларига ёрдам беришга ҳаракат қиламиз. Қўлимиздан келган барча шароитларни яратиб берамиз. Нима камчилик ёки етишмовчиликларни тўлдирамиз. Худо хоҳласа халқимиз орзу қилган мундиалга етишамиз. Бунинг учун барчамиз биргаликда ишлаб, биргаликда бунга эришамиз. Муҳими, ўзаро иноқ бўлиб, бир-биримизга қайғуриб, ишқибозлик қилишимиз лозим бўлади. Ўзаро дўст бўлиш керак. Нима учун? Халқимизни хурсанд этиш учун албатта. Орзу, ҳавас, ният барчамизни бирлаштириши зарур. 

Бизнинг вазифа футболчиларни шароит ва имконият яратиш. Чунки кўплаб футболчиларимиз, яхши савия ва даражага чиқадиганлар айнан қийин шароитда улғайиб чиқади. 

Очиғи, мен футболн қийин шароитда катта бўлиб чиқадиган футболчилар учун имконият деб ўйлайман. Оиласи етишмовчиликдан иборат футболчилар футбол орқали ёруғликка чиқиши мумкин. Бу улар учун имконият. Мен бу гапларим ўзимдан чиқиб келиб айтмаяпман. Буни менга устозларимиз айтиб, ўргатганлар. Айнан устозларимизни деб мана энди бизни эл танимоқда.

Худо хоҳласа барча миллий терма жамоаларни ишини тўғри йўлга қўйишга ҳаракат қиламиз. Барча ёшдаги терма жамоаларни ташкил этамиз", - дея гапини тугатди Азиз Ҳайдаров.

Эслатиб ўтамиз, яқиндагина футболчилик фаолиятини тугатган Азиз Ҳайдаров тез орада ЎФАда терма жамоаларни бошқарадиган янги бўлинмага директор этиб тайинланиши кутилмоқда.

Қайд этиш керакки, Азиз Ҳайдаров БАА чемпионатида энг кўп муддат ўйнаган ўзбекистонлик ва амирликлар чемпионатида энг узоқ вақт қолган хорижлик футболчи сифатида тарихга кирган.

Рейтинг: +67   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика