Азиз Ҳайдаров ва "Ал Шабаб" мавсумни ғалаба билан бошлашди

Narzulla Saydullayev
16 сен 2013
БАА про-лигасида янги мавсум старт олди.
Ҳамюртимиз Азиз Ҳайдаров тўп тепаётган "Ал Шабаб" клуби кеча ўз майдонида ўтган мавсум чемпиони "Ал Айн" клубини қабул қилиб 3:1 ҳисобида зафар қучди. Азиз Ҳайдаров учрашувда тўлиқ ҳаракат қилган. "Шабаб"дан ташқари биринчи турда 6та клуб уч очко қўлга киритди. Айни пайтда тўплар нисбатига кўра "Шабаб" ва "Эмирейтс" клублари пешқадамлик қилишмоқда. Кейинги турда Ҳайдаров жамоаси сафарда "Шаржа"га қарши ўтказади.

"Ал Шабаб" - "Ал Айн"
Голлар
: Адеилсон 21, 63, Эдгар Сильва 69 - Муҳаннад Салим 45.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia