UZ

Сўнгги янгиликлар

16:40Футзал бўйича Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Филиппин билан жанговар дуранг қайд этди  3 16:18"Нефтчи" ижрочи директори: "Мақсадимиз - чемпионлик ва кубокни қўлга киритиш!"  1 16:16Ортиқхўжаев келган, Морейра янгитдан тузаётган, легионерларни олишни бошлаган "Пахтакор"нинг Туркиядаги ўн куни   0 15:49"Челси" "Депортиво" вингерини сотиб олмоқчи  0 15:20"Борнмут" "Ливерпуль" вингерига эътибор қаратди  0 14:58Янги мавсумда ҳар қандай клуб ўз мухлислари кўз ўнгидаги уй учрашувида асосий либосда майдонга тушиши талаб этилади — ЎзПФЛ  6 14:36"Сўғдиёна" Ўзбекистон U-20 терма жамоаси аъзоси трансферини эълон қилди  3 14:05Райан Гиггз мураббийликка қайтишга тайёр  0 13:39Кейн "Олтин тўп" ҳақида: "Албатта, бу ҳақда ўйлайман!"  0 13:16"Насаф" яна бир етакчиси билан шартномани узайтирди!  2 13:03Ўзбекистон U-20 бош мураббийи Фарҳод Нишонов: "Биздан янги "Ҳусанов"ларни қидиришмоқда"  2 12:41ПФЛ "Насаф"нинг футболчини ижарага бериш масаласидаги таклифини қабул қилмади  0 12:15Англия Кубоги 4-босқичига қуръа ташланди: "Сити"га осон рақиб тушди, МЮ Ван Нистелрой қўл остидаги "Лестер"га қарши ўйнайди  0 11:58Саҳоб Рашидов "Сўғдиёна"да  4 11:39Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси "Ордабаси" билан хайрлашди  2

Азиз Ҳайдаров: “Насиб қилса, мухлисларга ғалаба туҳфа этамиз” (Видео+интервью) Янгиликлар

Азиз Ҳайдаров: “Насиб қилса, мухлисларга ғалаба туҳфа этамиз” (Видео+интервью)

Миллий терма жамоамиз индинга Янги Зеландияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Сифатли тури



Мобил тури



Ҳозир бу ўйинга жиддий тайёргарлик олиб борилмоқда. Барча легионерлар терма жамоа ихтиёрига етиб келган. БААнинг “Ал Шабаб” клубида тўп тепаётган Азиз Ҳайдаров ҳам бошқалар қатори машғулотларда астойдил ишламоқда. Кеча бўлиб ўтган машғулотдан сўнг ушбу ярим ҳимоячидан қисқача интервью олдик.

-   Азиз, 8 сентябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз тарихида биринчи марта Янги Зеландия термасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади. Бу ўйинга тайёргарлик қандай кетяпти?
-   Терма жамоамиз куни кеча Иордания билан ўртоқлик учрашуви ўтказиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Энди навбатдаги ўйинимиз Янги Зеландияга қарши бўлиб ўтади. Бу ўйинларга тайёргарлик 1 сентябрдан бошланди. Аввалига маҳаллий ўйинчилар ва ёшлар йиғилди, кейинчалик легионерлар ҳам етиб келишди. Ҳозир тўлиқ таркиб билан машғулотларни бошлаб юборганмиз. Ҳозирча рақиб иштирокидаги видеолавҳаларни кўриб чиққанимиз йўқ. Янги Зеландия иштирокидаги ўйинларни кўриб чиққач, рақиб ҳақида яхши тасаввурга эга бўламиз. Ўйлашимча, бу жамоа биз учун жиддий рақиб, чунки уларда Англия, Германия чемпионатларида тўп тепаётган легионерлар бор. Терма жамоамизда муҳит ажойиб, ҳамманинг кайфияти жойида. Насиб қилса, 8 сентябрь куни чиройли ўйин кўрсатган ҳолда мухлисларимизга ғалаба туҳфа этамиз.

-   Сизнингча, ўйин қизиқ кечадими?
-   Менимча, учрашув жуда яхши савияда кечади. Чунки Янги Зеландия қанақа жамоа экан деган қизиқиш биз - футболчиларда ҳам бор. Шу вақтгача араб жамоалари билан кўп марта ўйнаб кўрдик. Бундан ташқари, Япония, Жанубий Корея, Австралия билан ҳам ўйнаганмиз, аммо Янги Зеландия биз учун янги ном ҳисобланади. Шу боис ҳам қизиқ туюляпти.

-   Миржалол Қосимов сизни Осиё ўйинларига олиб кетмоқчи эди, лекин клубингиз бунга рухсат бермади.
-   Бу мавзу бўйича клубга расмий мурожаат қилинди, бироқ “Ал Шабаб” раҳбарияти Осиё ўйинлари ФИФА тақвимида ўтказилмаслигини инобатга олиб, мени қўйиб юборишмади. Ўзимга қолса жон деб Осиё ўйинларида қатнашган бўлардим. Лекин шунга қарамай, яхши таркиб йиғилган деб ўйлайман ва бу таркиб билан мусобақада ғалаба қозона оламиз.

-   Маълумки, БАА чемпионати сентябрнинг ўрталаридан бошланади. Аммо 1-турдан ўрин олган “Ал Шабаб” - “Ал Айн” баҳси номаълум муддатга қолдирилди.
-   Бунга сабаб “Ал Айн” Осиё чемпионлар лигасининг кейинги босқичига йўл олди ва шу куни Саудиянинг “Ал Ҳилол” клубига қарши майдонга тушади. Шу боис ўйинимиз қолдирилган. Чемпионатдаги илк учрашувни 21 сентябрда “Ал Аҳли”га қарши ўтказамиз.

-   БАА чемпионатида қисқа муддат фаолият олиб бориб, яна юртимизга қайтиб келган Ойбек Қиличев ҳақида нима дея оласиз? У кўпроқ ўйнаши мукинмиди?
-   Менга маълум бўлишича, Ойбек Қиличев олти ойлик ижара асосида Шаржа клубига йўл олганди. Аммо унинг жамоаси “Ал Шааб” мавсум охирида қуйи дивизионга тушиб кетди. Натижада Ойбек ҳам ортга қайтиб келишга мажбур бўлди. Аммо унинг ўйинидан яхши таассуротлар қолди ва ҳозир ҳам Ойбекни эслаб туришади.

Х.Холиқов суҳбатлашди.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика