UZ

Сўнгги янгиликлар

09:55«Ливерпуль» Слот учун «Фейеноорд»га қанча товон тўлагани маълум  1 09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  3 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  16 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  4 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  1 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  4 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  10 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  64 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  5

"Азиз Ғаниев четга кетса, ўзбек футболи учун фойдали бўлади" - Рўзиқул Бердиев иштирокида матбуот анжумани Янгиликлар

"Азиз Ғаниев четга кетса, ўзбек футболи учун фойдали бўлади" - Рўзиқул Бердиев иштирокида матбуот анжумани

Бугун бўлиб ўтган Суперлиганинг 11-тур "Бунёдкор" - "Насаф" баҳсидан кейин матбуот анжумани ташкил қилинди.

Матбуот анжуманида иштирок этган "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев қуйидаги фикрларни билдирди:

- Ўйин темпи юқори бўлмади, тезлик ҳам бироз паст бўлди, бунга сабаб ҳар икки жамоанинг эҳтиёт бўлиб ўйнагани ҳамда об-ҳавонинг иссиқлигида деб ўйлайман. Биз асосан қарши ҳужумларни кўзлаб ҳаракат қилдик. Ўйлайманки, дуранг ўйинга мос бўлди.

- Хуршид Мухторовнинг ўрнига Шерзод Насруллев асосий таркибда ўйнади. Бу ўзгариш нима билан боғлиқ бўлди?

- Хуршид Мухторовни "Локомотив" билан баҳсда захирага олиб, ўрнига Шароф Муҳитдиновни туширгандик. Ундан кейин Лига Кубогида Насруллаевга имконият бердим ва у ўзидан яхши таассурот қолдирди. Шу боис бугунги беллашувда унга яна ишонч билдирдик. Шерзод бошида бўшроқ ҳаракат қилди, лекин ўйин давомида ўзига келишга улгурди.

- Ҳар икки клубдан терма жамоага футболчи таклиф қилинди. Футболчиларнинг икки ҳафта мобайнида клуб билан бирга бўлмагани ўйинга ўз таъсирини ўтказдими?

- Албатта, бу ҳам таъсир қилади. Чунки ярим жамоа биз билан, қолган ярми бошқа мураббий қўл остида шуғулланди. Ўзимнинг жамоам ҳақида гапирадиган бўлсам, Бобир Давлатов, Азиз Ғаниев, Шароф Муҳитдинов каби футболчилар иккинчи бўлимда бироз толиқиб қолишди.

- Азиз Ғаниев негадир узоқдан зарба бермаяпти?

- Одил Ҳамробеков ўйнаган пайт Ғаниев олдинроқда ҳаракат қиларди ва зарба бериш учун кўпроқ имконият бўларди. Бизда зарбаси кучли Ғаниев билан Муҳитдинов бор. Ғаниев ҳимоячиларга яқинроқ ўйнаётгани боис зарбали ҳолатга чиқиш кам бўляпти. Балки у ўзига қулай вазият тополмаётган бўлиши мумкин. Бугун Азиз жарима тўпини жуда чиройли амалга оширди, фақат гол бўлмади.

- Азиз Ғаниевга хориждан таклифлар бўляптими?

- У жароҳатини даволаб энди ўйнай бошлади. Лекин ҳозирча таклиф йўқ ва агар тушса буни кўриб чиқса бўлади. Ўйлайманки, Азиз Ғаниев четга кетса, бу ўзбек футболи учун фойдали бўлди.

- Футболимизда яқинда катта ўзгариш бўлди. Бу ўзгариш сизни хурсанд қилдими?

- Тан олиш керак, аввалги раҳбарият ҳам футболни юқорига кўтариш учун керакли ишларни амалга оширди: майдонлар ҳолати яхшиланди, академиялар ташкил қилинди, бундан кўз юмиб бўлмайди. Ҳозирги ўзгаришлар ҳам ўз мевасини беради деб ўйлайман.



Рейтинг: +69   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика