Азиз Ғаниев 16 ёшда “Насаф” таркибида дебют қилди

Narzulla Saydullayev
29 май 2014, 11:28
“Насаф” футбол мактаби тарбияланувчиси ярим ҳимоячи Азиз Ғаниев 16 ёшида “Насаф” асосий таркибида майдонга тушди.
Куни кеча Ўзбекистон кубоги нимчорак финалида “Андижон”га қарши беллашувда жорий йилнинг феврал ойида 16 ёшни қарши олган Азиз ўйиннинг 55-дақиқасида Фарруҳ Сайфиев ўрнига майдонга туширилди. Умуман мазкур беллашувда “Насаф” таркибида бир йўла тўрт нафар футбол мактабимиз  тарбияланувчилари ҳаракат қилди. Одилжон Ҳамробеков (18 ёш) 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилган бўлса, Дониёр Нарзуллаев (19 ёш), Нажмиддин Нормуродов(19 ёш) ва Азиз Ғаниев иккинчи бўлимда захирадан майдонга туширилди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcnasaf.uz