UZ

Сўнгги янгиликлар

14:15Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"  0 13:59Рэтклифф Тухель билан музокаралар ўтказди  0 13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0 13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  3 12:42Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас  5 12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  8 12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  5 11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  7 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  20 10:13«Барселона» иккита мураббийдан бири билан шартнома тузмоқчи  14 09:46«Ливерпуль» «отмен». Аморим музокара ўтказиш учун Лондонга учиб келди  1 09:20Акинфеев Файзуллаевга «Ахмат»га қарши учрашувдан сўнг кескин гапирган  35 08:52«Интер» «Милан»дан ўтиб кетди  10

Азим Аҳмедов: "Майдонга тушмай пул топишга ғурурим йўл қўймайди" Янгиликлар

Азим Аҳмедов: "Майдонга тушмай пул топишга ғурурим йўл қўймайди"

"Пахтакор" клубида 3 йил давомида ўйнаган ярим ҳимоячи Азим Аҳмедов ўтган ҳафтада Наманганнинг "Навбаҳор" клуби билан 3 йиллик шартнома тузди.

Аҳмедов 2010-2015 йиллар давомида айнан "лочинлар" шарафини ҳимоя қилган эди. Биз "Навбаҳор"нинг Туркиядаги йиғинига бориб қўшилган футболчи билан суҳбатлашдик.

- "Навбаҳор"га ўтиш қандай бўлди?
- Қишки йиғин давом этаётган пайтда "Навбаҳор"дан таклиф тушди. "Пахтакор"дан кетишни ўзим ҳам хоҳладим. Шу боис раҳбариятдан мени қўйиб юборишларини сўрадим. Чунки ҳозир айни ўйнайдиган ёшдаман. "Навбаҳор"га қайтганимдан хурсандман.

- Ҳозирги "Навбаҳор" сиз ўйнаган пайтдаги "Навбаҳор" эмас...

- Ҳа тўғри, бу "Навбаҳор" олдинги "Навбаҳор" эмас, анча ўзгаришлар бўлди, жамоа кучайтирилди. Ўтган йил жамоа бронза медалига эга чиқди. Бу йил ҳам насиб қилса юқори ўринларни эгалламоқчимиз.



- "Пахтакор"дан кетиш қийин бўлдими?

- "Пахтакор"ни тарк этиш қийин бўлди албатта. "Пахтакор"да барча шароитлар зўр, молиявий томонлама ҳам зўр. Аслида жамоада қолиб майдонга тушмасдан ҳам маош олиб юраверсам бўларди, лекин мен пулни танламадим. Бунга менинг ғурурим йўл қўймайди. Меҳнат қилиб пул ишламоқчиман. Тўғри "Навбаҳор"да бунчалик пул ишлаб топмасман, лекин худо хоҳласа яхши ўйинлар намойиш этиб мухлисларни хурсанд қилмоқчиман.

- Канчельскис ҳақида...
- "Навбаҳор"нинг Туркиядаги йиғинга бугун қўшилдим (суҳбат 13 февраль куни бўлиб ўтган). Ҳозирча Канчельскиснинг машғулотида қатнашишга улгурганим йўқ. Аммо талабчан мураббий эканлигини билама, барибир Европада ишлаган. Ундан кўп нарсани ўрганса бўлади.

- Мухлисларга нима дейсиз?
- Наманганлик мухлислар ҳамиша бизни қўллаб-қувватлашсин, худо хоҳласа биз ҳам майдонда уларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Рейтинг: +45   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика