UZ

Сўнгги янгиликлар

22:41U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди  8 22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  3 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  3 21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   4 21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1 20:50Футбол олами. ОКМК ва "Насаф"да мағлубият: Ўзбекистон кубоги 1-тури ҳақида батафсил   0 20:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Кувайтга қарши ўйинга тайёргарликни бошлади  2 20:25Ковачичнинг пенальтидан тепган зарбаси йўналишини топишда Лунинга жамоадоши ёрдам берди  4 20:18Сенсация! Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди  10 20:08"Аркадағ" кетма-кет ғалабалар сони бўйича "Реал", ПСЖ ва "Манчестер Сити"дан олдинда  14 19:39Хави "Барселона"нинг бугунги машғулотини бекор қилди  10 19:19"Барселона" ва "Сити" вакиллари "Лейпциг" футболчиси агенти билан учрашишди  0 18:54УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди  6 18:15Келаси мавсум Англия Кубогида жиддий ўзгариш рўй беради  3 18:00Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди  6

Азим Аҳмедов: "Легионерга айланишимга озгина қолди. Лекин..." Янгиликлар

Азим Аҳмедов: "Легионерга айланишимга озгина қолди. Лекин..."

Нўъмон Ҳасанов бошчилигидаги "Навбаҳор" жамоаси режага кўра йиғиннинг навбатдаги босқичига киришди.

Дастлабки кунги машғулотлар Тошкент шаҳрида "Тўқимачи" стадионида ўтказилди.

Қувноқ кайфиятда ўтказилган машғулотдан сўнг жамоанинг етакчи футболчиларидан бири Азим Аҳмедовнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Янги мавсумга тайёргарликнинг биринчи босқичида кўпроқ жисмоний ҳолатга эътибор қаратилди. Иккинчи босқич кўрганингиздек Тошкентда ўтмоқда. Сафимизга яхши футболчилар келиб қўшилаётганини айтиш жоиз. Чемпионатга ҳозирлик яхши кетяпти. 30 январь санасига қадар пойтахтда, шундан сўнг хорижда машғулотларни давом эттирамиз. У ерда кўпроқ назорат учрашувларида иштирок этишимиз кўзда тутилган. Ўйлайманки, янги қўшилган футболочилар билан бир-биримизни янада яхшироқ тушуниб оламиз.

Жамоамиз олдига ҳар доим чемпионлик ва юқори ўринлар учун курашиш мақсад қилиб қўйилади. Ўтган йили ҳам мақсадимиз шундай эди. Бироқ пандемия сабаб ўйлаганларимиз ўхшамади. Бу йил ниятимиз кучли учликка кириш ва ОЧЛга йўлланма олиш. 

Легионерга айланишимга озгина қолганди. Лекин вилоят ҳокимимиз билан қолаверса Одил акам билан маслаҳатлашиб "Навбаҳор"да ўйнайдиган бўлдим",- дейди Азим Аҳмедов.




Рейтинг: -34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика