UZ

Сўнгги янгиликлар

14:08Карлос Тевес шифохонага тушиб қолди  0 13:51"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади  1 13:15Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?  4 12:482 йил аввал Ўзбекистонни ютган Саудия Арабистони таркиби қанчалик ўзгарган?   7 11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  1 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  7 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  6 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  4 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  15 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  10 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  31 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  5 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  1 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   2

Азим Аҳмедов: "Легионерга айланишимга озгина қолди. Лекин..." Янгиликлар

Азим Аҳмедов: "Легионерга айланишимга озгина қолди. Лекин..."

Нўъмон Ҳасанов бошчилигидаги "Навбаҳор" жамоаси режага кўра йиғиннинг навбатдаги босқичига киришди.

Дастлабки кунги машғулотлар Тошкент шаҳрида "Тўқимачи" стадионида ўтказилди.

Қувноқ кайфиятда ўтказилган машғулотдан сўнг жамоанинг етакчи футболчиларидан бири Азим Аҳмедовнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Янги мавсумга тайёргарликнинг биринчи босқичида кўпроқ жисмоний ҳолатга эътибор қаратилди. Иккинчи босқич кўрганингиздек Тошкентда ўтмоқда. Сафимизга яхши футболчилар келиб қўшилаётганини айтиш жоиз. Чемпионатга ҳозирлик яхши кетяпти. 30 январь санасига қадар пойтахтда, шундан сўнг хорижда машғулотларни давом эттирамиз. У ерда кўпроқ назорат учрашувларида иштирок этишимиз кўзда тутилган. Ўйлайманки, янги қўшилган футболочилар билан бир-биримизни янада яхшироқ тушуниб оламиз.

Жамоамиз олдига ҳар доим чемпионлик ва юқори ўринлар учун курашиш мақсад қилиб қўйилади. Ўтган йили ҳам мақсадимиз шундай эди. Бироқ пандемия сабаб ўйлаганларимиз ўхшамади. Бу йил ниятимиз кучли учликка кириш ва ОЧЛга йўлланма олиш. 

Легионерга айланишимга озгина қолганди. Лекин вилоят ҳокимимиз билан қолаверса Одил акам билан маслаҳатлашиб "Навбаҳор"да ўйнайдиган бўлдим",- дейди Азим Аҳмедов.




Рейтинг: -34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика