

"Бугун жамоамизга ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди. Қолаверса, мухлислар ҳам наманганликларнинг ғалабасини кутишаётганди. Муҳими, ўзимиз кўзлаган мақсадимизга эришдик. Бугун биз ўзаро ҳамжиҳатликда ҳаракат қилдик, ғалабамизга асосий омил сифатида шу жиҳатни кўрсата оламан. Келгуси босқичда қайси жамоага рўбарў келишимизнинг аҳамияти йўқ, фақатгина ғалаба учун курашамиз", деди Аҳмедов.



