Азар "Реал"да қачон дебют қилиши маълум бўлди

Alisher
6 сен 2019, 18:30
Белгиялик футболчи "қаймоқранглилар" сафида расмий дебют ўйинини ўтказишга тайёр.

Мадриднинг "Реал" клуби янги ўйинчиси Эден Азар майдонга қайтишга тайёр.

Белгия терма жамоаси футболчиси умумий гуруҳдаги машғулотларга қайтган ва Ла Лиганинг кейинги ўйинида ўйнаши мумкин.

Бундан ташқари, умумий гуруҳдаги машғулотларга Браим Диас ва Хамес Родригес қўшилишган.

Эслатиб ўтамиз, "Реал" Испания чемпионати 4-тур доирасидаги "Леванте"га ўйнайди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: AS