

Англиялик футболчи бир қарорга келди ва мавсумни "кўклар" таркибида бошламоқчи. Футболчининг амалдаги шартномаси 2020 йил ёзида ўз ниҳоясига етади. Хадсон-Одои бу шартномани узайтирмоқчи. Бундан ташқари, ёзги трансферлар мавсумида жамоадан кетиши кутилаётган Эден Азарнинг рақамини ҳам олишни истамоқда.
Хадсон-Одои апрелда "Бёрнли"га қарши ўйинда олган жароҳати туфайли тикланиш жараёнида. У мавсум бошини ўтказиб юбориши ҳам мумкин.
Унга "Бавария" жамоаси қизиқаётганлиги борасида ҳам хабарлар бор.
Футболчи жорий мавсум барча турнирларда 25та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 3та ассистга эришган.



