Азар "Барселона"га қарши "Эл Класико"да ўйнайдими?

Alisher
19 окт 2021, 11:53
"Реал" ярим ҳимоячи Эден Азар ЕЧЛ доирасидаги "Шахтёр"га қарши ўйинда қайдномага киритилмади.

Футболчи жароҳатидан тикланиши керак. Бу ҳақда "қироллик клуби" устози Карло Анчелотти гапирди.

"Азар "Эл Класико"га тайёр бўлади деб ўйлайман", - дейди италиялик мутахассис.

"Барселона" - "Реал" ўйини 24 октябрь куни "Камп Ноу" стадионида бўлиб ўтади.

30 ёшли хавбек жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 7та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sport.es