UZ

Сўнгги янгиликлар

14:00ҚПЛ. Яхшибоев ва Умаров ҳаракат қилаётган "Ордабаси" "Елимай меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 13:55Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Ўзбекистон 2:3 (матнли трансляция)  4 13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  3 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  17 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  6 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  5 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  26 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  21 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  11 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  28 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   5 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  1

Азамат Алланиёзов: "Яқин кунларда "Арал"нинг таркиби янада тўлиқ кўринишга келади" Янгиликлар

Азамат Алланиёзов: "Яқин кунларда "Арал"нинг таркиби янада тўлиқ кўринишга келади"

2022 йил Биринчи лигада иккинчи ўринни олган “Арал” жамоаси лицензиялаш талабларига кўра 2023 йилда Про лигада қатнашди ва ўз ўрнини сақлаб қолди.

Жамоада бош директор сифатида Азамат Алланиёзов фаолият олиб бораётган Азамат Алланиёзов "Арал"нинг янги мавсумга тайёргарлиги ва таркибдаги ўзгаришлар ҳақида "Про лига шарҳи" кўрсатувида айтиб ўтди. 

"Арал" жамоаси 6 февраль санасидан Тошкентда йиғилганмиз. Олдиндан режалаштирилган 7та назорат учрашувини навбати билан ўтказяпмиз. Кайфиятларимиз аъло даражада. Керакли позицияларимизга футболчиларни жалб қилиш жараёни давом этмоқда. Яқин кунларда таркибимиз тўлиқ шаклланади, деб ўйлайман. 

Про лиганинг янги мавсумида 8та жамоа бўлиши бир томондан яхши. Айниқса Суперлигани мақсад қилган жамоалар ўртасида яхши кураш кетади. 4 даврали формат қизиқ бўлади. Биз ҳам Суперлигага йўлланма олишга ҳаракат қиламиз. 

Жамоамизни тарк этган футболчиларни ўзимизнинг "Жайхун" жамоасига бердик. Уларнинг ўрнига Аъзам Алиев каби тажрибали футболчиларни таклиф қилганмиз. Кўрикдаги бошқа футболчилар ҳам мураббийда яхши таассурот қолдирса, улар билан шартнома имзолаймиз",- дейди Азамат Алланиёзов. 



Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
19 фев 13:59:40
Ko'k bo'rilar
Бердах Алланиязов Россия фукаролигини олган, хозирги кунда Казань шахрида яшайди.
   
19 фев 13:53:58
Askar nukus
Сизлардан илтимос Хиросима 94 голиби дарвозабон Бердак Алланиязовни кидириб топиб интервью олсангиз. Бугун каерда, нималар Билан банд. Бу хакикий мехнатингиз булар эди. Интервьюни масофадан олса хам булади
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика