UZ

Сўнгги янгиликлар

08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  2 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  0 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   4 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  6 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  2

Азамат Абдураимов: "Пахтакор" ўзгаришларга муҳтож" Янгиликлар

Азамат Абдураимов: "Пахтакор" ўзгаришларга муҳтож"

Клубларимизнинг ОЧЛдаги муваффақиятсиз иштироки ўтган ҳафтанинг бош мавзусига айланди.

Халқаро майдонда юртимиз шарафини ҳимоя қилган икки клубимиз бир неча кун олдин юртимизга қайтиб келишди ва энди бор эътиборларини ички чемпионат баҳсларига қаратишади. Ўтган сафар Акмал Шораҳмедов билан АГМКнинг ОЧЛдаги иштирокини муҳокама қилган бўлсак, энди навбат "Пахтакор"га. Юртимизнинг байроқдор жамоасидан барчамиз яхши натижалар кутгандик. Бироқ, майдон ташқарисидаги муаммолар жамоанинг майдондаги натижаларига таъсир қилмай қолмади. Клубнинг йўл қўйган хатолари ички чемпионатда кўзга кўринмаган бўлиши мумкин. Халқаро ўйинларда эса бу яққол сезилди. Бу менинг шахсий фикрим. Ҳамма нарса ҳам майдондаги жараёнга боғлиқ эмас. Ташқи омиллар ҳам бунда муҳим аҳамият касб этади. Биз бу борада тажрибали мутахассис, собиқ пахтакорчи Азамат Абдураимовни суҳбатга чорладик. 

Дастлабки фикр ва хулосалар....

- Менинг фикримча "Пахтакор" ўз имкониятларидан паст даражада ўйнади. Барчамиз жамоадан ёрқин ва ҳужумкор футбол кутганимиз рост. Ҳеч бўлмаганда гуруҳдан чиқишига умид боғлагандик. Бироқ якунда натижа қониқарсиз бўлди. 

- Дастлабки турда "Трактор" билан ўйиндан сўнг жамоада характер борлигини кўрдик. Лекин навбатдаги ўйинларда бу нарса кўринмай қолди. Шунингдек, олдинги чизиқ вакиллари ўзларини тўлиқ кўрсата олишмади. Одатда клубларимиз ва терма жамоаларимизга бизга нисбатан қарши ҳужумда ўйнайдиган жамоаларнинг ҳимоясини ёриб ўтиш қийинчилик туғдиради....

- Нима учун бундай бўлди? Мураббийлар штаби ҳар бир учрашувни деталларигача ва индивидуал томондан таҳлил қилиб чиқишлари керак. Четдан кўриниб турибдики, жамоа ҳимоясида муаммолар етарлича. Фақат марказий мудофаада эмас, умуман ҳимояда камчиликлар кўзга ташланди. Ушбу чизиқда футболчилар ўтган йили бўлгани каби ўзгармади. Қайсидир маънода ўзаро тушунишда муаммо бўлмаслиги керак эди. Ҳужум чизиғида бизнинг азалий касаллигимиз кўринди: аниқроғи, бизга қарши ҳужум услубини қўллайдиган жамоаларнинг ҳимоясини ёриб ўтишда доим қийналамиз. Бундай ҳолатда креатив томондан фикрлайдиган футболчилар катта саҳнага чиқади. Эътиборимни тортган яна бир нарса футболчиларда ўз қобилиятига бўлган ишонч ва қийин пайтларда ёрдам келадиган чемпионлик руҳи йўқ эди. 

- Олдинги чизиқ вакиллари Сардор Рашидов ва Азиз Турғунбоев билан жамоа қанотлардаги ўйинни шакллантирганди. Мусобақада эса илк турдан сўнг ўзгаришлар бошланди. Ҳужумни якунлашда эса Дердийокнинг даражаси қандайлиги билинди...

- Таркибдаги сезиларли ўзгаришлар ҳужум чизиғига ўз таъсирини ўтказди. Беш футболчи олдинги чизиқда кўп нарсани ҳал қилаётганди. Булар: Машарипов, Сергеев, Черан, Ҳамдамов, Дердийок. Бу бешликдан уч нафари жамоани тарк этди. Уларнинг ўрнини эгаллаган Рашидов ва Турғунбоев ҳали кутилган даражага чиқишмади. Клуб тарбияланувчиси бўлган Игор Сергеевнинг текинга қўйиб юборилиши ва Дердийокнинг олиб қолинганини тушунмадим. Сўнгги йилларда "Пахтакор" легионер танлашда паст даражага тушиб кетди. Безерра ва Черандан ташқари ОЧЛ учун олинган футболчилар ўзини оқламади. Селекция ишларини паст олиб борилгани халқаро майдондаги натижаларига таъсир қилмасдан қолмади. Клуб спорт директорининг ишини қониқрарсиз, деб ўйлайман. Юқорида айтганимдек, Козак ва Сергеевни клуб текинга бериб юборди. Жафар Ирисметовга бу борада кўплаб саволлар туғилди. Ҳар қандай клубда спорт директорларининг ўрни катта бўлади. Мавсум бошида Питер Хюистранинг тайинланиши хато эди. Ёрдамчи ва бош мураббийликнинг ўртасида фарқ катта. Шота Арвелдазе футболчилар билан бир тилда яхши муносабатни йўлга қўйганди. ОЧЛни ижобий томони шунда бўлдики, жамоадаги ёш ва умидли футболчилар кўзга ташлана бошлади. Улар келажакда жамоанинг етакчиларига айланиши мумкин. Фикримча натижа келтирмайдиган легионерлардан воз кечиб ёшларга йўл бериш тўғрироқ.

- Питер Хюистранинг ўз штабида ўзбекистонлик мутахассиснинг йўқлиги панд берди, деб ўйлайсизми? 

- Албатта. Бу Питер Хюистранинг энг катта камчиликларидан бири ҳисобланади. Унинг штабида тажрибаси ва билимидан унумли фойдаланиб, нимадир ўргана оладиган мутахассисимиз йўқ эди. Хорижлик мураббий пулни олади ва кетади. Ўзидан нима из қолади? Иш жараёнини маҳаллий мураббийларимиз ёнида ўрганиш даркор. Кўриниб турибдики, клуб раҳбарияти буни инобатга олмаган. Бизнинг мураббийлар хорижликлардан қолишмайди. Фақат имконият беришимиз зарур. ОЧЛ бизнинг заиф томонларимизни, йўл қўйган хатоларимизни кўрсатиб берди. Бу бизга хатоларимизни таҳлил қилиш имкониятини беради. Бўлғусида "Пахтакор"ни ОЧЛ финалида кўришимга ишонаман. 


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: -15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика