UZ

Сўнгги янгиликлар

23:43Франция чемпионати аутсайдерида мураббий истеъфога чиқарилди  0 23:16Варди энг яхшиси!  1 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса, футболчиларга автомобил берилади  5 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  2 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  4 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  5 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  7 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  6 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  3 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  4 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  3

Азамат Абдураимов: "Олий лигага чиқишга бир қадам қолди" Янгиликлар

Азамат Абдураимов: "Олий лигага чиқишга бир қадам қолди"

Бугун бўлиб ўтган биринчи лига доирасидаги "Регистон" - "Андижон" (1:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Азамат Абдураимов ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Асосийси бугун ғалабага эришдик. Икки мағлубиятдан кейинги ғалаба бизга жуда керак эди. Олдинги икки мағлубият бизга салбий таъсир ўтказган эди. Уйда ютқазганимиз йигитларга руҳан таъсир қилганди. Навоийда жуда оғир ўйин ўтказдик. Бугун шу боисдан фақат ғалаба учун майдонга тушдик. Биз ўйинни жуда енгил бошладик ва биринчи бўлимда яхши ўйин кўрсатдик. Шундан сўнг йигитлар бироз хотиржамликка берилди. Улар эрта ғалабага эришдик деб ўйлашди шунинг учун иккинчи бўлимда унчалик ўйинимиз ўхшамади. "Регистон" яхши жамоа ва охиригача ўйнади. Характер намойиш этди ва гол урди, бир неча яхши имкониятларга эга бўлди. Иккинчи бўлим жуда оғир кечди. Ўйиндан шахсан мен қониқдим дея оламан. Меҳмонда ғалаба қозондик ва олий лигага чиқишга бир қадам қолди. Агар кейинги турда "Шердор"ни ютсак олий лигага муддатдан олдин чиқамиз" - дея ўйин ҳақида дастлабки фикрларини билдириб ўтади "бургутлар" бош мураббийи Азамат Абдураимов.

- "Андижон" Олий лигага муносиб жамоами? Биринчи лигадаги ягона рақиби "Машъал"га икки ўйинда ҳам мағлуб бўлди.
- Биз Муборакда фақатгина сўнгги дақиқаларда тўп ўтказиб юбордик ва мағлуб бўлдик. Уйдаги учрашувда эса ҳужумкор ўйнаганимиз бизга панд берди. Ўйлайманки "Андижон" олий лигага муносиб жамоа. Бизни олий лигага чиқишимизга ҳеч қандай муаммо бўлмайди.

- Жамоанинг олий лигага йўл олса мана шу таркиб сақланиб қоладими ёки таркибда жиддий ўзгаришлар кўрамизми?

- Таркибни кучайтириш албатта бўлади. Жамоамизда бир қанча муаммолар бор. Жумладан ҳужум чизиғимизни жиддий кучайтиришимиз керак. Ундан ташқари марказ ва ҳимояга тажрибалироқ ўйинчиларни ҳам жалб этмоқчимиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика