UZ

Сўнгги янгиликлар

11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  0 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  2 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   3 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  12 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  6 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  23 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0

Азамат Абдураимов: "Мен истеъфо беришга тайёрман" Янгиликлар

Азамат Абдураимов: "Мен истеъфо беришга тайёрман"

"Андижон" жамоаси ўз майдонида "Сўғдиёна"га ютқазиб қўйгани боис таббийки мезбонлар бош мураббийи Азамат Абдураимовнинг кайфияти яхши эмасди.
Учрашув ҳақида мураббий шундай деди.

- Бугунги мағлубият ва чемпионатдаги омадсиз иштирок учун мухлислардан узр сўрайман. Барча жавобгарликни ўз зиммамга оламан. Ҳамма яхши билади, агар жамоа мағлубиятга учраса бунга бош мураббий айбдор саналади. Албатта, бундай бўлганидан жуда афсусдаман. Энди раҳбарият тақдиримни ҳал қилади. Бир сўз билан айтганда, мен истеъфо беришга тайёрман, - дейди Абдураимов.

- Ўйин борасида қандай фикрдасиз, бугун жамоага нима етишмади?
 - Бугун футболчилар ўйнамади дея олмайман ва улар ҳаракат қилишди. Аммо ҳужумларни гол билан якунлаш маҳорати бизга етишмади. Тўп киритишимиз учун бир қатор вазиятлар бўлди. Бироқ бу имкониятлардан фойдаланишда футболчиларга совуққонлик етишмади. Бундан ташқари бугун ҳимоячиларимиз яна бўш ўйнашлари оқибатида дарвозамиздан иккита тўп ўтказиб юбордик.

Яна шуни қўшимча қилиб айтмоқчи эдимки, сафимиздаги бир қатор ўйинчилар олий лига савиясига мос эмаслиги билиниб қолди. Албатта, вазиятни ўнглаш учун таркибни кучайтириш керак. Шунда жамоа олий лигада ўз ўрнини сақлаб қолиши мумкин. Яна қайтариб айтаман, бугун “Сўғдиёна”ни ютиб мухлисларни хурсанд қилишни жуда хоҳлагандик. Лекин натижа бўлмади, шундай экан, бунга жавоб беришга тайёрман.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика