UZ

Сўнгги янгиликлар

11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  0 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   2 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  5 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  11 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  24 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  3 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  5 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  36 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  3 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0

Азамат Абдураимов: "Биз гуруҳдаги барча жамоаларни ҳурмат қиламиз" Янгиликлар

Азамат Абдураимов: "Биз гуруҳдаги барча жамоаларни ҳурмат қиламиз"

Эртага, 18 сентябрь куни Тошкентда U-16 Осиё чемпионати-2020 саралаш баҳслари старт олади.

Пойтахтимиз мезбонлик қиладиган саралашнинг “B” гуруҳида Ҳиндистон, Ўзбекистон, Баҳрайн ва Туркманистон ўсмирлар терма жамоаси йўлланма учун баҳс олиб боришмоқда.

Бугун, 17 сентябрь куни саралаш баҳслари олдидан бош мураббийлар иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.

- Мусобақа ташкилотчиларига раҳмат айтаман. Гуруҳимизда кучли жамоалар йиғилишган. Саралашда энг омад муҳим роль ўйнайди. Ҳаво иссиқ бўлишига қарамай ғалаба қозонишга ва Осиё чемпионатига чиқишни истаймиз, - дейди Баҳрайн устози Рашид Абдулраҳмон Ал Досари.

- Меҳмондўстлик учун Ўзбекистон мамлакатигага миннатдорчилик билдираман. Бу гуруҳ саралашдаги энг қийин гуруҳлардан бири ҳисобланади. Бизнинг мақсадимиз гуруҳда биринчи ўринни олиш ва Осиё чемпионатига чиқиш. Тошкентда ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни намойиш этишни истаймиз. Ҳар бир жамоага қарши баҳс оғир кечади лекин айтганимдек гуруҳда биринчи ўринни олишни хоҳлаймиз, - дейди Ҳиндистон U-16 терма жамоаси бош мураббийи Бибиано Фернандес.

- Ҳиндистон, Баҳрайн ва Туркманистон терма жамоаларини юртимизда кўриб турганимдан мамнунман. Гуруҳимиз чиндан ҳам анча мураккаб. Баъзи мухлислар бизни осон гуруҳдан ўрин олди, деб ўйлашмоқда. Лекин 15-16 ёшли болалар футболи билан катталар футболи ўртасида тафовут катта. Биз гуруҳдаги барча жамоаларни ҳурмат қиламиз. Олдимизга гуруҳда 1-ўринни эгаллаш ва Осиё чемпионатига йўл олиш вазифаси қўйилган. Ҳар бир иштирокчи жамоага омад тилайман ва саралаш баҳслари турли жароҳатларсиз ўтишини тилаб қоламан, - дейди Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бош мураббийи Азамат Абдураимов.

- Барчага хайрли кун. Ўзбекистондек ажойиб мамлакатга эканлигимиздан хурсандмиз. Гуруҳимиздаги рақибларимиз жуда ҳам кучли. Туркманистон футболи нималарга қодирлигини кўрсатишни истаймиз. Чиройли ўйин намойиш этишга ҳаракат қиламиз, - дейди Туркманистон U-16 терма жамоаси бош мураббийи Ботир Шихиев.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика