UZ

Сўнгги янгиликлар

20:08Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди  4 19:59"Реал" эртага Мбаппе трансферини эълон қиладими?  5 19:31Расман: Фелипе Андерсон – "Палмейрас" ўйинчиси  0 19:04Луис Энрике: "Босим? Менда у йўқ"  7 18:42"Байер" бош директори: "Алонсо келажакда "Реал"ни бошқариши аниқ"  2 18:27ЎФА легионерларимиздан бирининг Осиё Кубогида иштироки бўйича келишувга эришди  6 17:39ОЧЛ. "Ал Айн" — "Ал Ҳилол" учрашуви сув тошқини туфайли қолдирилди  0 17:26"Барселона" – ПСЖ, "Боруссия Д" – "Атлетико" учрашувларини кимлар шарҳлаб боради?  16 17:02Ямаль — "Golden Boy-2024" рейтингида етакчи  8 16:40Пекин-2008. Вадим Абрамов бошқарган терма жамоа қандай қилиб Олимпиадага чиқа олмаганди?  3 16:20Ўзбекистон Малайзияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  2 16:11Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" - "Арал" академия: Асосий таркиблар маълум  1 15:45Иброҳимҳалил Йўлдошев терма жамоамиз ихтиёрига келиб қўшилди  5 15:05Таиландга ҳам бир назар ташлаймиз: футзал бўйича Осиё Кубоги бошланмоқда!  4 14:45U-23 Осиё кубоги. Малайзия бош мураббийи: "Ўзбекистонни ютиш учун энг зўр ўйинимизни намойиш этишимиз шарт"  4

Аъзам Алиев: "Нефтчи"нинг олдига қўйган мақсад ва шароит Суперлига жамоалариникидан кам эмас" Янгиликлар

Аъзам Алиев: "Нефтчи"нинг олдига қўйган мақсад ва шароит Суперлига жамоалариникидан кам эмас"

Про лига жамоалари орасида "Нефтчи" селекция ишларида етакчиликни қўлига олган десак хато бўлмайди.

Дарҳақиқат, ўз олдига жиддий мақсад қўйган жамоа таркибга маҳоратли ва тажрибали футболчиларни жалб қилмоқда. Шундай ижрочилардан бири Аъзам Алиевдир. "Ҳоким кубоги" биринчи туридан сўнг ярим ҳимоячининг фикрларини тингладик.

"Янги жамоага ўтганим қайсидир маънода ортга ташланган қадам дейишим мумкин. Лекин, "Нефтчи"нинг олдига қўйган мақсади ва бу ердаги шароитлар Суперлига жамоалариникидан кам эмас. Таркибга жалб қилинган футболчилар ҳам яхши савияда. Тошкентдаги йиғинда асосан жисмоний тайёргарликка урғу берилди. Ўртоқлик учрашувида майдонга тушдик, хато ва камчиликлар устида ишлашда давом этяпмиз. 

Ҳа, Илҳом Ибрагимович билан "Навбаҳор"да икки мавсум бирга ишладик. Жорий йилда ҳам ўзимнинг ўйинларим билан мураббийлар ва мухлислар ишончини оқлашга ҳаракат қиламан. 

Ўтган мавсум Про лига баҳсларини кузатиб бордим. Шиддат ва кураш қизғин кечди. Суперлига йўлланмаси учун сўнгги турга қадар интрига сақланиб қолинди. Бу йил аввалги йилданда қизиқарли ўтади, деб ўйлайман. Ўйинларнинг жонли эфирда трансляция қилиниши эса мухлисларнинг мазкур лигага эътиборини тортмоқда. 

Водий дербилари ҳамиша муросасиз ўтиши билан ажралиб туради. Суперлига ва Про лигада ҳам бу жамоалар ўртасидаги учрашувларни кескин руҳда ўтишини кутмоқдаман. 

"Ҳоким кубоги"га яхши жамоалар таклиф қилинган. Учрашувлар қизиқарли бўлмоқда", дейди Аъзам Алиев.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика