UZ

Сўнгги янгиликлар

09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  4 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  6 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  1 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  42 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   5 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0

Аъзам Алиев: "Нефтчи"нинг олдига қўйган мақсад ва шароит Суперлига жамоалариникидан кам эмас" Янгиликлар

Аъзам Алиев: "Нефтчи"нинг олдига қўйган мақсад ва шароит Суперлига жамоалариникидан кам эмас"

Про лига жамоалари орасида "Нефтчи" селекция ишларида етакчиликни қўлига олган десак хато бўлмайди.

Дарҳақиқат, ўз олдига жиддий мақсад қўйган жамоа таркибга маҳоратли ва тажрибали футболчиларни жалб қилмоқда. Шундай ижрочилардан бири Аъзам Алиевдир. "Ҳоким кубоги" биринчи туридан сўнг ярим ҳимоячининг фикрларини тингладик.

"Янги жамоага ўтганим қайсидир маънода ортга ташланган қадам дейишим мумкин. Лекин, "Нефтчи"нинг олдига қўйган мақсади ва бу ердаги шароитлар Суперлига жамоалариникидан кам эмас. Таркибга жалб қилинган футболчилар ҳам яхши савияда. Тошкентдаги йиғинда асосан жисмоний тайёргарликка урғу берилди. Ўртоқлик учрашувида майдонга тушдик, хато ва камчиликлар устида ишлашда давом этяпмиз. 

Ҳа, Илҳом Ибрагимович билан "Навбаҳор"да икки мавсум бирга ишладик. Жорий йилда ҳам ўзимнинг ўйинларим билан мураббийлар ва мухлислар ишончини оқлашга ҳаракат қиламан. 

Ўтган мавсум Про лига баҳсларини кузатиб бордим. Шиддат ва кураш қизғин кечди. Суперлига йўлланмаси учун сўнгги турга қадар интрига сақланиб қолинди. Бу йил аввалги йилданда қизиқарли ўтади, деб ўйлайман. Ўйинларнинг жонли эфирда трансляция қилиниши эса мухлисларнинг мазкур лигага эътиборини тортмоқда. 

Водий дербилари ҳамиша муросасиз ўтиши билан ажралиб туради. Суперлига ва Про лигада ҳам бу жамоалар ўртасидаги учрашувларни кескин руҳда ўтишини кутмоқдаман. 

"Ҳоким кубоги"га яхши жамоалар таклиф қилинган. Учрашувлар қизиқарли бўлмоқда", дейди Аъзам Алиев.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика