UZ

Сўнгги янгиликлар

08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  2 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  0 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  4 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  24 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  2 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  47 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  3 23:54АПЛда ўйнайдиган икки нафар футболчи зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди  9 23:37Франция президенти Дрогба ва Азар билан бир жамоада футбол ўйнаб, пенальтидан гол урди  3 23:10Ҳожимат Эркинов: "Учрашувнинг асосий вақтида ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  14

Аёллар ўртасида Ўзбекистон кубоги. Финал олдидан ҳисоб-китоблар Янгиликлар

Аёллар ўртасида Ўзбекистон кубоги. Финал олдидан ҳисоб-китоблар

Бугун муҳташам “Бунёдкор” стадионида аёллар футболи бўйича Ўзбекистон кубогининг ҳал қилувчи финал учрашуви ўтказилади.

Унда Тошкентнинг “Бунёдкор-W” ҳамда Жиззахнинг “Сўғдиёна-W” жамоалари ўзаро куч синашишади. 

Кубок ўйинлари ҳисоб бўйича 20-маротаба ташкил этилмоқда. Юбилей мусобақа 2002 йилда старт олган ва шу кунгача бор-йўғи тўртта жамоага насиб этган. Кубокнинг илк ғолиби “Андижанка” ҳисобланади. Андижонликлар кетма-кет уч йил бош совринни ҳеч кимга бермаган, жами бўлиб тўрт марта кубок соҳиби бўлган. 20-марта ўтказилаётган Кубок ўйинларининг тенг ярмида “Севинч”нинг омади келган. Қаршиликлар икки маротаба кетма-кет тўрт йилдан бош совринни ўзиники қилган. “Металлург-W” уч, “Бунёдкор-W” аъзолари эса икки маротаба rубокни боши узра кўтарган.

Ҳал қилувчи ўйинда “Бунёдкор-W” тўртинчи маротаба майдонга тушади. “Қалдирғочлар” дастлаб 2017 йилги мавсумда финалгача етиб борган. Сўнгги учрашувда “Бунёдкор-W” аъзолари Бекободнинг “Металлург-W” жамоасига 1:3 ҳисобида имкониятни бой берган. Ўшанда “Металлург-W” учинчи марта бош соврин соҳиби бўлган. 2019 ва 2020 йилги мавсумларда омад “қалдирғочлар”га кулиб боқди. Элмира Гулямова шогирдлари аввалига “Севинч”ни, кейинги йилда эса “Сўғдиёна-W”ни бир хил ҳисобларда (2:0) мағлубиятга учрата олган. 

Бугунги финалчилардан бири “Сўғдиёна-W” эса ҳал қилувчи ўйинда учинчи марта майдонга чиқяпти. Илк бор 2018 йилги мавсум финалида жиззахликлар “Севинч”га ютқазган эди (0:3), ўтган йили эса, юқорида тилга олганимиздек, ўз майдонида “Бунёдкор-W”га кучи етмаган.


Аёллар ўртасида Ўзбекистон Кубогининг барча соҳиблари:

2002 йил – “Андижанка” (Андижон)

2003 йил – “Андижанка” (Андижон)

2004 йил – “Андижанка” (Андижон)

2005 йил – “Севинч” (Қарши)

2006 йил – “Севинч” (Қарши)

2007 йил – “Севинч” (Қарши)

2008 йил – “Севинч” (Қарши)

2009 йил – “Андижанка” (Андижон)

2010 йил – “Севинч” (Қарши)

2011 йил – “Севинч” (Қарши)

2012 йил – “Севинч” (Қарши)

2013 йил – “Севинч” (Қарши)

2014 йил – “Металлург-W” (Бекобод)

2015 йил – “Металлург-W” (Бекобод)

2016 йил – “Севинч” (Қарши)

2017 йил – “Металлург-W” (Бекобод) 

2018 йил – “Севинч” (Қарши)

2019 йил –  “Бунёдкор-W” (Тошкент)

2020 йил – “Бунёдкор-W” (Тошкент)

2021 йил - ?????

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика