UZ

Сўнгги янгиликлар

21:51ЕЧЛ. "H" гуруҳидан ўрин олган учрашувларнинг бошланғич таркиблари маълум бўлди  0 21:24Феликс Бриx халқаро карьерасини якунлади  3 21:09"Порту" мухлислари "Атлетико"га қарши ўйинда испан шарҳловчиларига ҳужум қилишди  6 20:51"Тоттенхэм"да 8 нафар футболчи ва жамоа штабининг 5 нафар аъзоси коронавирус билан касалланган, Конте бунга муносабат билдирди  2 20:33Аллегри Чемпионлар лигасининг фаворитларини айтди  10 20:16Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси финалига фақат Fan ID орқали кириш мумкин  1 19:46Пеле яна касалхонага ётқизилди  4 19:29Анчелотти Чемпионлар лигасидаги 100-ғалабасини қўлга киритди  9 19:02"Ал Садд" клуби Хави ўрнига бошқа Хавини тайинлади  12 18:33Беллингемнинг трансфери "Ливерпуль"га 105 миллион еврога тушиши мумкин  3 18:15Златко Далич Хорватия терма жамоаси билан шартномасини узайтирди  0 18:00Olamsport: Баҳодир Жалолов Дубайга жўнаб кетди, бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди ва бошқа хабарлар  0 17:55Георгий Мелкадзе: "Спартак" Европа лигасида гуруҳдан чиқиши шарт"  0 17:27"Футбол ретро талқинда" (98-сон)  5 17:18"Насаф"нинг 4 футболчи билан шартномаси якунланмоқда  37

“Аёллар жамоасида аёл мураббийлар ишлаши керак!” – Аёллар футболи афсонаси Карима Юлдашева билан суҳбат Янгиликлар

“Аёллар жамоасида аёл мураббийлар ишлаши керак!” – Аёллар футболи афсонаси Карима Юлдашева билан суҳбат

Охирги йилларда мамлакатимизда аёллар футболига бўлган муносабат ижобий томонга ўзгармоқда десак муболаға бўлмайди.

 Ўзбекистонлик аёл футболчилар ҳақида гап борганида кўпинча дастлаб Карима Юлдашевани эслаймиз. Бугунги кунда “Навбаҳор-Woman” жамоасини бошқариб келаётган Карима Абдужабаровнанинг аёллар футболида кўрсатган натижалари таҳсинга лойиқдир. Наманганлик мураббий билан яқинда учрашиб суҳбатлашиб, футболга қай тарзда кириб келиши, аёллар футболидаги камчиликлар ва ПРО мураббийлик лицензияси учун ўтказилган ўқув-курсларида олган таассуротлари ҳақида сўрадик.

Аёллар футболига кириб келиш тарихи

-Ёшлигимда спортнинг бир қатор турлари бўйича шуғулланганман. Мақтаняпти деманг-у, иқтидорим юқори бўлган. Ютқазишни сира истамасдим. Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, доимо ғалаба қозониш истагида бўлганман. 1990 йили Наманган педагогика институтида ўқиб юрган пайтларимда, амалиёт ўташ учун Россияда Самара илоятининг Тольятти шаҳрида бўлганмиз. У ердаги кунларимнинг бирида тўсатдан россиялик қизларнинг футбол ўйнаётганини кўриб қолдим. Кейин менда ҳам уларга қўшилиб, тўп тепиш истаги пайдо бўлди. Россиялик тенгдошларимдан мени ҳам ўйинга қўшишларини илтимос қилганимда, бажонидил қабул қилишди. Ўйинимни кўришгач, қизлар мендан футбол жамоасига ўтишим истаги бор-йўқлигини сўрашди. Ўзим ҳақимда керакли маълумотларни бердим. Кейин улар мураббийига айтиб мени ўз жамоасига таклиф қилди. Шу тариқа футболдаги фаолиятим “Сим-Москва” жамоасидан бошланди. Россияда 4-5 йил ўйнадим. Сўнгра Ўзбекистонга қайтиб келганман.




Ўзбекистонда аёллар футболининг ташкил топиши


-1995 йили Россия давлатидан Тошкентга ҳаво йўллари орқали етиб келишимдан хабар топган, марҳум Равшан Усмонхўжаев мени аеропортга чиқиб кутиб олганди. У киши аеропортда мен билан учрашиб, Ўзбекистонда ҳам аёллар футболи, хусусан жамоалар ташкил этилаётганини билдирди. Бу хабар мени жуда хурсан қилди. Сабаби Россияда футбол ўйнаб юрган пайтларим, нега бизнинг мамлакатда ҳам аёллар жамоаси йўқлиги мени чуқур ўйга олдириб келарди. Равшан ака менга аёллар футболига тамал-тоши қўйилишида амалий ёрдам беришим зарурлигини билдирганида, ҳеч иккиланмасдан у кишининг таклифига лаббай дея жавоб берганман. Дастлабки йили 4та аёллар жамоаси иштирокида чемпионат ўтказилган. Кейинчалик эса жойларда аёллар футболи ҳам оммалаша бошлаган ва жамоалар сони ҳам ўз-ўзидан кўпайиб борган.

Ўзбекистондаги фаолияти тўғрисида


-Мустақилликка эришган пайтларимиз. Аниқроғи, 1995 йили мени “Андижанка” жамоасига таклиф қилишди. У ерда бир мавсум ўйнагач, фаолиятимни яна хорижда давом эттиришимга қарор қилдим. Озарбайжоннинг “Боку” жамоаси билан бир йиллик келишувга эришдик. Сўнгра яна юртимизга қайтганман. Ўзбекистондаги фаолиятим асосан “Андижанка” жамоасида ўтган. Жамоа раҳбари бўлган марҳум Мироман Дмитриевич Ким мени жамоага дастлаб футболчи сифатида таклиф қилган. Сўнгра у ерда ўйновчи мураббий бўлиб ишладим. Машғулотларни ўзим ўтказардим. Бу орқали ўзимни мураббийликка тайёрлаб борганман.

“Навбаҳор-Woman”даги иши ҳақида


-Ўзим Наманган вилоятида туғилганман. “Гулбаҳор” аёллар жамоаси ташкил этилишида бевосита бош-қош бўлгандим. 2001 йили Наманган вилояти ҳокимининг таклифига биноан вилоят аёллар жамоасига бош мураббий бўлганман. Ўша мавсумни ҳозиргача яхши эслайман. Биринчи бор чемпионликни қўлга киритгандик. Кейинчалик яна “Андижанка” жамоасида фаолият юритдим. Шу орада фарзандлик бўлгач, маълум муддат вақтинча футболдан четда бўлдим. 2013 йил яна ишга киришдим. Шундан буён “Навбаҳор-Woman” жамоасини бошқариб келмоқдаман. 2017 йили Биринчи лигада ғолиб бўлдик. Суперлигада ҳам имкон қадар юқори ўринлар учун курашишга харакат қиляпмиз. Клубимиз президенти, Наманган вилояти ҳокими Шавкат Шокиржонович холимиздан хабар олиб туради. Эътибори йўқ эмас. Шахсан ўзимни яқинда ташккурнома ва қимматбахо совғаси билан тақдирлади. Умид қиламанки, келгусида ҳам клубимиз президенти бизни унутиб қўймайди ва шароитларимизни янада яхшиланиши учун масъул шахсларга топшириқларини беради.

“Аёллар футболида аёл мураббий ишлаши керак!”


-Биласизми мен аёллар жамоасида бош мураббий аёллар бўлиши тарафдориман. Негаки, аёлни аёл яхшироқ тушунади деган гап бор. Бу – писохология демакдир. Қизлар ўйин кунлари хар хил холатда бўлади. Улар билан суҳбатлашиш жараёнида мураббий ва ўйинчи ўртасида парда бўлмаслиги керак. Бунинг ечими аёл мураббийи бўлишидир. Агарда аёл бош мураббийга эркак мураббий ёрдам берса қарши эмасман. Чунки эркак мураббийлар машғулот жараёнида ёрдам берса, қолган вақтларда бош мураббийнинг ўзи футболчилар билан дилдан суҳбатлашишга имкон туғилади.




ПРО лицензиясига бўлган ўқишлар хақида


-Мураббийлар учун энг олийси бўлан ПРО лицензияси учун таҳсил оляпман. Якуний босқичига етиб келдик. Тошкентда эркак мураббийлар билан бирга малакамни оширдим. Бу мен учун жуда ҳам фойдали бўлди. Насиб қилса охирги босқичини ҳам ижобий якунлаб олсам, лицензияни қўлга киритаман. Мазкур ўқиш давомида биз билан бирга хорижлик мураббийлар ҳам таҳсил олди. Ўзаро фикр алмашдик. ПРО лицензиясига ўқиш яхшигина маблағни талаб этади. Менга ФИФА ушбу курсда ўқишим учун имтиёз берди. Бунда ЎФАнинг ёрдам катта бўлди. Сабаби ўзбекистонлик биринчи аёл футболчисиман. Эришган ютуқларимни инобатга олишгани учун ЎФА раҳбариятига ва умуман мени қўллаб-қувватлаган барча инсонларга миннатдорчилик билдираман.

Ўзбекистон аёллар терма жамоасини бошқариш нияти борлиги тўғрисида


-Билсангиз керак, 2017-2018 йиллар давомида Ўзбекистон аёллар ўсмирлар терма жамоасини бошқардим. Иқтидорли қизларни саралаб олиб, курашчан жамоа сифатида шакллантирдим. 2017 йили Тожикистон давлатида ўтказган CAFA Кубогида бош совринни қўлга киритдик. Келаси йили эса Бишкекда ташкил этилган ёшлар ўртасидаги Осиё саралаш мусобақасида фахрли биринчи ўринни қўлга киритдик. Кейинчалик мусобақалар якунига етгач, мени бошқа терма жамоага таклиф этишмади. Лекин ниятим миллий терма жамоани бошқариш эканлигини яширмайман. Хабарингиз бор, аёллар терма жамоамиз Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга кирита олмади. Бу билан мураббийларни танқид қилмоқчи эмасман. Агарда ЎФА раҳбарияти бошқарувни энди менга берадиган бўлса, ишонтириб айтаманки, кўзлаган мақсадимизга етамиз. Ўзбекистондаги аёл футболчиларнинг имкониятларини яхши биламан. Терма жамоага чақирув олишни кутиб ўтирган қизлар кўп. Уларга ўзларини кўрсатиш учун имконият бериб, озгина қўллаб-қувватласак янада кучлироқ терма жамоани шакллантирамиз. Айтиб ўтганимдек, нафақат клубларда балки терма жамоаларда ҳам аёл бош мураббий бўлиши керак. Шундагина ижобий натижалар ҳақида гапирсак бўлади.

Ҳар жабҳада биринчи бўлиб келаётган мураббий


-Аёллар футболида 35 йилдан бери фаолият кўрсатиб келяпман. Ортда қолган йиллар давомида эътиборга молик натижаларга эришдим деб, фахрланиб айта оламан. Негаки, ўзбекистонлик биринчи аёл футболчисиман. Биринчи аёл легионер футболчи. Биринчи аёл мураббий. Ўзбекистоннинг бир неча бор чемпиони. Яна бир неча бор мамлакат Кубоги соҳиби. ПРО мураббийлик лицензиясига ўқиган биринчи аёл мураббийси. Биласизми бу билан мен аёл мураббийларнинг келгусида нафақат В, А мураббийлик лицензиясига ўқиши учун балки ПРО учун ҳам ўқиши мумкинлиги бўйича намуна бўла олдим деб ўйлайман. Албатта, бундай натижаларга ўз мехнатим орқали эришганман. Футбол хаётимнинг бир қисмига айланиб қолган. Моддий тарафдан жуда зўр имкониятларга эга бўлмасамда, футболдан кетишни сира ўйламаганман. Ўзимни бошқа соҳада тасаввур ҳам қилиб кўрмадим.




Аёллар футбол ҳақида


-Ўзбекистонда аёллар футболи ҳақида охирги вақтларда жуда кўп гапирилмоқда. Аммо жойларда барибир аёллар жамоаси эътибор паст даражада. Умумий қилиб айтганда, охирги даражалик бўлиб қолган. Кўп жамоаларда футболчиларнинг овқатланиши шароити ва витаминизацияси яхши эмас. 2-3та жамоани айтмаганда, қолганлари чемпионатда шунчаки иштирок этаётгандек гўё. ЎФА томонидан амалга оширилаётган ижобий ишларга ҳам кўз юмиб бўлмайди. Хусусан, бу йил илк бор қизлар ўртасида U-14, U-16 мусобақалари ташкил этилгани айни муддао бўлди. Бу орқали келажакка мустаҳкам пойдевор қўйилди десам янглишмаган бўламан. Чунки профессионал клуб мураббийлари учун тайёр селекция вазифасини ўтаб берди. Шунингдек турли ёш тоифасидаги терма жамоалар учун ҳам муносиб номзодлар айнан шу каби чемпионатлар орқали танлаб олинади. Ундан ташқари биринчи лига турнири ҳам ўтказилиб келинмоқда. Умид қиламанки, келгусида мамлакатимизда аёллар футболи янада ривожланади. Иқтидорли қизлар халқаро майдонларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилади.

Карима Юлдашева – 55 ёшда!


Бугунги суҳбатдошимиз, Карима Юлдашева 1966 йил 28 ноябрь куни Наманган вилоятида туғилган. Ўзбекистон аёллар футболининг афсонаси бўлган Карима Абдужабаровнани юбилей – 55 ёши муносабати билан сайтимиз номидан чин дилдан самимий муборакбод этиб қоламиз!

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
20 окт 22:33:12
Провинциал
azamlawer фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Аёллар футболи ўзи умуман керак эмас
Kerak, sog'lom turmush tarziga amal qilsa, buni yomon joyi yo'q.
   
20 окт 22:30:00
azamlawer
Аёллар футболи ўзи умуман керак эмас
   
20 окт 20:04:48
Бахтигалий
тугри,роддомда аёллар ишлаши керак
   
20 окт 17:50:09
XorazmUz
100% to‘g‘ri gap ayyolar fudbo‘lida murabbiy ham ayol bo‘lishi kerak
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика