UZ

Сўнгги янгиликлар

19:19"Челси" ва "Атлетико" "Атланта Юнайтед" ўйинчисига даъвогар  0 19:15Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив" 0:0 (матнли трансляция)  2 19:00Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» 0:0 (Матнли трансляция)  0 18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  9 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  4 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  2 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  1 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  8 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0

Аёллар футболи. "Шўртан" U-16 - Ўзбекистон вице-чемпиони! Янгиликлар

Аёллар футболи. "Шўртан" U-16 - Ўзбекистон вице-чемпиони!

ОФК ва ЎФА талабига асосан барча профессионал футбол клубларида аёллар U-16 футбол жамоаси очилди.

Ўзбекистон чемпионати U-16 финал босқичигача етиб келган 10 жамоалар “А” ва “Б” гуруҳи бўлинишди.

Ушбу мусобоқада иштирок этаётган ёш қизларимиз “Хоразм- W” (Урганч), “Турон-W” (Яйпан), “Бунёдкор- W” (Тошкент) ҳамда “Андижон- W” (Андижон) жамоалари билан “А” гуруҳидан жой олишди. “Б” гуруҳида эса “Металлург- W” (Бекобод), “Севинч- W” (Қарши), “Динамо- W” (Самарқанд), “Арал Самали- W” (Нукус) ва “АГМК- W” (Олмалик).

Хабарингиз Қарши шахрида “Геолог” ва “Меҳнатчи” стадионларида бир ҳафта давом этган 16 ёшли қизлар ўртасидаги мамлакат чемпионатининг финал босқич ўйинлари ниҳоясига етди.

Мусобақанинг ҳал қилувчи финал учрашувида гуруҳ ғолиблари “Севинч” ва “Шўртан” жамоалари ўзаро куч синашишди.

Эътиборли жиҳати, иккала жамоа ҳам гуруҳда бир хил натижа кўрсатишди – учтадан ғалаба ва биттадан дуранг. Мазкур учрашувда Ғузорлик қизлар финалда фахрли иккинчи ўринни эгаллашди.

“Шўртан” футбол клуби “ёш қалдирғочлари”, ўзларининг биринчи ютуқлари билан клуб тарихга зарҳал ҳарфлари билан битилди.

Бугун клуб раҳбарияти Ғузор шаҳрининг “Шўртан” футбол клубида “Шўртан U-16” қизлар жамоасини тақдирлаш мароси бўлиб ўтди.

Тадбирда жамоа бош мураббийи Зебо Жўраева ва футболчиларга қиммат баҳо совғалар билан топширилди.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика