

Машғулотлар кунига икки маҳалдан олиб борилмоқда. Жамоамиз Қаршидаги машғулотларни 23 январгача ўтказади ва чемпионатда иштирок этиши учун Тошкентга жўнаб кетади.
Мини футбол бўйича аёллар ўртасидаги XII Ўзбекистон чемпионат 24 декабрдан старт олади. “Севинч” жамоаси ушбу чемпионатнинг амалдаги чемпиони ҳисобланишини эслатиб ўтамиз.
Футболчи қизларимиз ушбу ютуқни бу йил ҳам такрорлаш учун бош мураббий В.Хан бошчилигидаги мураббийлар штаби раҳбарлигида мусобақага астойдил тайёргарлик кўришмоқда.
Бугунги машғулотлардан олинган фотожамланмани сайтимизда қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.



